Ҳамма ота-оналар эртами-кечми ўйлаб қолади — болага қачон телевизор кўришга рухсат бериш керак: туғилганиданми, икки ёшданми ёки балки етти ёшга киргунча кутиш керакдир?
Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти уч ёшгача болаларга ҳатто қизиқарли кўрсатувларни ҳам кўрсатмасликни тавсия қилади. Уч ёшдан ошган мактабгача ёшдаги болалар телевизор қаршисида 30 дақиқадан ортиқ ўтирмаслиги керак, кичик мактаб ёшдагилар — 30−60 дақиқа, ўрта ва катта ёшдаги мактаб болалари эса 1 соатдан 3 соатгача телевизор кўриши мумкин.
Бир ёшдан икки ёшгача бўлган болалар кўпинча катталар фойдаланадигантелевизор ва гаджетларни тушуна бошлайди ва шунга мувофиқ равишда янгимодадаги мосламаларга томон талпинади. Бу даврда иложи борича телевизорнинг овозини баланд қўйиб кўрмасликка ҳаракат қилиш керак.
Болаларни биринчи мультфильмлар билан икки ёшдан уч ёшгача таништириш мумкин. Бу бир неча дақиқалик, мазмуни тушунарли бўлган паст овозли мусиқали оддий анимация бўлиши мумкин.
Болалар биринчи кўрсатувларни уч ёшдан беш ёшгача бўлган даврда томоша қилишни бошлаши мумкин. Телевизорни тўхтовсиз 20-30 дақиқадан ортиқ кўрмаслиги лозим, кейин эса албатта сайр қилиши, ҳаракатланиши зарур.
Беш ёшдан ошган болаларда ақлий таъсирчанлик фаол равишда ривожлана бошлайди, руҳияти мустаҳкамроқ бўлиб боради. Болани қизиқтирадиган кўрсатувларни танлашда, у экран қаршисида ярим соатдан ортиқ ўтирмаслигига эътибор беринг.
Телевизор — ижтимоий дастурларни тарқатувчи қувватли ва самарали восита ҳисобланади. Бизнинг вазифамиз болаларимизга уларнинг ривожланишига ва дунёни ўрганишларига ёрдам берувчи махсус дастурларни топиш, танлаш ва кўрсатишдан иборатдир.
Манба: Daryo.uz