Биласизми?

Боланинг нутқини қандай ўстириш керак? 3 оддий қадам

Кичкинтойни қандай қилиб суҳбатга тортиш ва унинг нутқини ривожлантириш мумкин? Биз бунинг бир неча оддий усулларини биламиз ва уларни сизнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.

  1. Бола билан катталардек гаплашинг

Сизнинг нутқингиз осон ва тўғри, катталарча бўлсин.

«Би-би»нинг ўрнига — «машина», «ням-ням»нинг ўрнига «ейиш, овқатланиш» ва ҳоказо. Шунда бола бирдан тўлиқ сўзларни айта бошлайди ва кейин уни катталар тилида гаплашишга қайтадан ўргатишга тўғри келмайди.

  1. Гапиришни ўрганишга китоблар, қўшиқлар ва шеърларни жалб қилинг

Болалар адабиёти, мусиқали асарлар, халқ оғзаки ижоди, шеърлар ва бошқалар боланинг нутқини ўстиришда яхши ёрдамчи бўлиши мумкин.

Бола янги туғилгандан буни бошлаш мумкин. Гўдакни кийинтираётганингизда, чўмилтириш ёки массаж қилиш вақтида бу ҳаракатларингизни албатта қувноқ ҳикоялар ёки шеърлар билан тўлдиринг.

Сал кейинроқ, бола бир ёшга тўлганда унинг сўз бойлиги бир неча сўзлардан иборат бўлади. Шунда китобларни ҳам жалб қилиш мумкин.

Бола учун оддий эртаклар танланг. Сизнинг ўқиганларингизни эшитиш мобайнида бола нутқ тузилишини қабул қила бошлайди, янги сўзларни ва айниқса уларни талаффуз қилиш қоидаларини ўрганади.

Гўдак юра бошлагандан кейин, ўстиришга болалар қўшиқларини ҳам қўшиш мумкин. Уларни болага қўйиб беринг ва у билан бирга рақсга тушинг.

Бундай овунчоқлар вестибуляр аппаратнинг ривожланишига ёрдам беришдан ташқари боланинг нутқини ҳам кучайтиради.

  1. Боланинг ўйинчоқлари ўртасида кўринишлар ижро этинг

Агар боланинг ўйинчоғи сизнинг қўлингизда бирдан жонга кирса ва бунинг устига гапирса, гўдак қувончининг чеки бўлмайди.

Икки персонаж қатнашадиган энг осон суҳбатлар ва кўринишлардан бошланг.

Аста-секинлик билан персонажлар сонини ошириб ва мавзуни мураккаблаштириб боринг.

Шундай содда ўйинлар ёрдамида бола одамлар орасидаги суҳбат қандай шаклланишини билиб олади.

Манба: Daryo.uz