Тарбия

Боланинг ривожланишини тўхтатувчи 7 та нарса

Ҳар бир ота-она фарзандининг ўз тенгдошлари каби, баъзан эса улардан ҳам тезроқ ривожланишини истайди. Бироқ шундай нарсалар борки, улар фарзандингизнинг ривожланишига тўсқинлик қилади.

Қуйида улардан еттитаси келтирилган:

  1. Бир ёшдан кейин сўрғич. Сўрғич сўриш болага хавфсизлик ва қулайлик ҳиссини беради. Бироқ бир ёшдан кейин бола ўз ҳолатини бошқа усуллар ёрдамида ҳам ифодалай олади. Агар ҳар бир юзага келган ноқулай вазиятда болага сўрғич тутилса, у бу одатни келажакда ҳам сақлаб қолади ва кейинчалик тирноқ, ручка ёки қаламни тишлашни одат қилиши мумкин.
  2. 1,5 ёшдан кейин тагликлар. Бола ўз организмининг вазифаларини назорат қилишни ўрганиши учун баъзи ҳолатларда ноқулай вазиятга ҳам тушиб туриши керак. Бу эса керакли реакцияни юзага келтиришига сабаб бўлади.
  3. Букилган қошиқ ва ходинкалар. Агар сиз фарзандингизнинг мустақил овқатланишини истасангиз, букилган қошиқ каби воситадан воз кечишингиз керак. Ходинкалар эса болаларни йиқилишдан сақлайди. Йиқилиб, тирсаги ва тиззалари билан ён-атрофни ҳис қилиб кўрмаган болалар эса бошқа болаларга қараганда дунёни тасаввур қилиш учун кўпроқ вақт сарфлайди.
  4. Сўзловчи интерактив ўйинчоқларнинг кўплиги. Турли хил сўзларни талаффуз қилувчи ва саволларга жавоб қайтарувчи электрон ҳайвончалар болани фақат механик такрорлашга ўргатади.
  5. Ҳар қандай ёшда телевизор. Телевизорнинг соғлиқ учун хавфли эканлиги барчага маълум. Бундан ташқари, телевизорнинг доимий ёниқ туриши болага ўқув жараёни ва мактабдаги тартиб-қоидаларга кўникишга халақит беради.
  6. Чекловларсиз электрон ўйинлар. Агар болада ўйинларга нисбатан ҳеч қандай чеклов бўлмаса, бу унда қарамликни юзага келтиради. Натижада ўйин ўйнаш истаги барча қолган нарсалардан устунлик қилади.
  7. 3 ёшдан кейин уч ғилдиракли самокатлар. Агар фарзандингиз янги кўникмалар ҳосил қилишини хоҳласангиз, ғилдираклар сонини ўз вақтида камайтиринг. Ахир жисмоний ривожланиш ақлий ривожланиш билан бирга кечиши ҳаммага маълум.