Биласизми?

Чақалоққа овқат беришни қачон бошлаш керак?

Бола 6 ойга тўлгач кўкрак сути ёки смесдан ташқари қўшимча овқатни беришни бошласа бўлади. Боланинг ошқозони янги таомларга ўрганмагани учун, бу ерда аста-секинлик ва маълум бир босқичлардан ўтиш талаб этилади.

Нимадан бошлаймиз:

-Банан; -Гуручли каша; -Нок; -Ўзингиз тайёрлаган олма шарбати.

Таомларнинг ҳолати:

-Яхшилаб эзилган, пюре шаклида қошиқ учида берилади.

Болага қўшимча овқат беришда энг асосий қоида бу шошилмаслик.

Ҳар бир янги маҳсулотни қўшишни бошлаганингизда кузатинг. Болада унга нисбатан аллергия ёки ичи бузулиш ҳолати кузатилмаса, секин-секин порцияни ошириш мумкин. Бир-икки ҳафталардан сўнг иккинчи маҳсулотни бериб кўринг.

Бунда ҳам бироз кузатиб, кейин порция миқдорини оширишингиз мумкин.

Маҳсулотлар янги ва яхшилаб ювилган бўлиши лозим.

Катталар овқатидан ҳали бермай туринг. Болага ёқиб албатта истеъмол қилиши мумкин, лекин унинг ошқозонига бу катта юк бўлиб, бола кучи ва энергияси бутунлай ўша овқатни ҳазм қилиш учун кетиб қолади.

Мақола ёққан бўлса, дўстларингиз билан бўлишинг!
Манба: Uzbaby.uz