Биласизми?

Фарзандга онасининг фамилиясини бериш мумкинми?

Савол: Оталик бекор қилингандан сўнг фарзанд ота фамилиясини онасининг фамилиясига ўзгартириши мумкинми?

Жавоб: Оила кодексиниг 81-моддаси 1-бандига кўра, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-она қайси болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, шу болага нисбатан бўлган қариндошлик фактига асосланган барча ҳуқуқлардан, жумладан, ундан таъминот олиш, шунингдек, болали фуқаролар учун қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва нафақалар олиш ҳуқуқларидан ҳам маҳрум бўлади. Демак, оталик бекор қилингач, фарзанд ва ота ўртасида қариндошлик юзасидан ҳеч қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлар қолмайди. Шундай экан, бу ҳолатда фарзанднинг фамилиясини ота фамилиясидан чиқариб, онасиникига ўзгартириш мумкин.

Бунинг учун оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлик ҳақидаги суд қарори билан туман ёки шаҳар ФҲДЙ бўлимига бориш лозим.

Эслатиб ўтамиз, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум бўлиш ота-онани ўз боласига таъминот бериш (алимент тўлаш) мажбуриятидан озод қилмайди.