Саломатлик

Мадад-шифо: “ўғлим тез-тез хасталаняпти..."

— Тўрт ёшли ўғлимнинг соғлигидан хавотирдаман, тез-тез шамоллаб қолаяпти, гоҳ томоғи, гоҳида эса қулоғи оғрийди. Бир ҳафта аввал ичи суриб, иштаҳаси йўқолди. Антибиотик дориларни ҳам ичирдим, аммо фойдаси бўлмаяпти, нима қилишни маслаҳат берасиз?

Шоҳида Сулаймонова, Навоий вилояти

Магина АРТИКОВА, шифокор-педиатр:

— Бу ҳолатда фарзандингизни педиатр шифокор кўригидан ўтказишни маслаҳат бераман. Умумий қон ва ахлат таҳлили ҳамда гижжаларга анализ топширилиши лозим.

Лозим топилса, иммунограмма ўтказилиб, иммунитет ҳолати баҳоланади. Иккиламчи иммунотанқислик аниқланганида, болакай кўпроқ ҳавода сайр қилиши, тўғри овқатланиши ҳамда асосий касалликлар (сурункали тонзиллит, камқонлик, гиповитаминоз, дисбактериоз, гельминтоз) даволаниши лозим.

Манба: Darakchi.uz