Биласизми?

Мактабдаги таълим даври 10 йил бўлади, 1 йил тайёрловга ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида таълимдаги ислоҳотлар ҳақида гапирар экан, мактабгача таълим тизимига янгича ёндашиш бугунги куннинг талаби эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган.

«Юртимизнинг барча жойларида, энг олис ҳудудларида ҳам мактабгача, таълим муассасаси ташкил этилади. Бу энг аввало оналар учун муҳимдир. Улар фарзандининг сифатли тарбия олиши, мактабга тайёрланиши учун биринчи ўриндаги вазифадир. Қолаверса, боғчага бормаган бола билан борган боланинг ўртасида катта фарқ бўлади», дейди давлат раҳбари.

Kun.uz'нинг хабар қилишича, Президент ташаббуси билан энди мактабларда тайёрлов курслари очилади. Яъни мактаблар ўн йиллик бўлиб, мактаб ёшидаги бола бир йил олдин мактабга тайёрланади.

Охирги 20 йил ичида мактабгача таълим муассасалари (МТМ) сони 45 фоиздан кўпроққа қисқариб кетганди, болаларнинг мактабгача таълим муассасалари томондан қамраб олиниши эса 30 фоизга яқинни ташкил этади. Ўзбекистонда ўзаро рақобатлашувчи давлат ва нодавлат МТМлари тармоғини яратиш ҳисобига болаларнинг мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олинишини босқичма-босқич таъминлаш ҳамда мактабгача таълим ва болаларни тарбиялашнинг муқобил шаклларини амалиётга татбиқ қилиш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилганди.