Биласизми?

Мактабгача таълим муассасаларига онлайн навбатга ёзилиш имконияти яратилади

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш ва навбатга қўйиш бўйича электрон дастур”ни жорий этилади. 19 октябрь куни мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилишда Шавкат Мирзиёев бу тўғрисида топшириқ берди.

Шунингдек, давлат мактабгача таълим муассасаларининг ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан таъминланганлик ва интернет тармоғига уланганлик ҳолати танқидий ўрганилади.

Йиғилишда давлат мактабгача таълим муассасаларини босқичма-босқич замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш ва интернет тармоғига улаш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиш бўйича ҳам кўрсатма берилди.