Фарзандингизнинг ўқитувчиси билан бўлган муносабат ҳамкорона ва ўзаро мувофиқ бўлиши учун қуйидаги хатоларга йўл қўймасликка ҳаракат қилинг.
Руҳшуносларнинг айтишича, ота-оналар мактабга нафақат фарзандини, балки ўзларини ҳам тайёрлашлари керак экан.
Боланинг ҳаётидаги биринчи ва энг асосий эътиборли кишилар – уни ўстираётган одамлар ҳисобланади. Ролларнинг бундай тақсимланишига нафақат боланинг ўзи, балки ота-оналар ҳам ўрганиб қолади. Бола мактабга боргандан кейин бу муносабатларда учинчи томон – ўқитувчи пайдо бўлади.
Ўқитувчини эътиборли одам сифатида қабул қилмаслик
Кўпчилик ота-оналар энди қандайдир бир бегона одам боланинг хулқига тузатишлар киритиши, унинг ҳаракатларига баҳо бериши, тавсиялар бериши ва маълум бир талаблар қўйиши мумкинлигини қабул қилишга ҳар доим ҳам тайёр бўлавермайдилар.
Айнан шу ота-оналар ва ўқитувчилар орасидаги келишмовчиликка сабаб бўлади.
Бундай вазиятда сизга маслаҳатимиз битта: ўқитувчига ишониш, уни «ота-она – бола – ўқитувчи» муносабатлари доирасига киритиш ва энди сизнинг фарзандингиз вақтининг кўп қисмини улар учун эътиборли бўлиши керак бўлган одам билан ўтказишини қабул қилишингиз керак.
Боланинг муваффақиятсизликларида ўқитувчини айблаш
Болани мактабга берар экансиз, эсингизда тутинг: ўргатиш жараёнини ва тарбияни тўлиқ ўқитувчининг зиммасига юкламайсиз.
Натижаси боланинг яхши баҳолари ва намунали хулқи бўладиган ишнинг бир қисми ота-оналар ваколатида қолишда давом этади.
Боланинг паст баҳолари сабаб ўқитувчига даъво қилишдан олдин, ота-оналар ўзларининг ҳаракатларини таҳлил қилиб кўришлари лозим.
Сиз уйга берилган вазифаларни бажариш учун етарлича шароит яратяпсизми? Мактабдан ташқари пайтларда тарбиялаш билан шуғулланяпсизми?
Ва шундан кейингина ўқитувчига айбловлар билан эмас, балки маслаҳат сўраб мурожаат қилсангиз бўлади.
Манба: Daryo.uz