Камдан-кам ота-она ҳеч қачон фарзандига бақирмаганлиги билан мақтана олиши мумкин. Кўпчилигимиз буни мажбурий чора деб ҳисоблаймиз, кимдир буни доимий равишда татбиқ қилади, кимдир ҳар бир жанжалдан кейин қайғуради ва боланинг олдида ўзининг айбини ювишга ҳаракат қилади.
Руҳшунослар эса бир овоздан таъкидлайдилар: болаларга бақириш — йўл қўйиб бўлмайдиган хато.
Бу хатоингиз устида ишлашда айбингизнинг ботқоғига ботиб кетманг. Ҳа, сиз ўзингизни тутолмай қолдингиз ва яна шундай қиласиз, лекин бу депрессияга тушишга ёки болангиз сизни кечириши учун бир талай ўйичоқлар сотиб олишингизга сабаб бўла олмайди.
Сизда айнан у билан ишлашга асос борлигини англаш учун бақиришингиз сабабларини таҳлил қилиб кўринг.
Тузатиш томон беш қадам
Агар сиз бақиришингизнинг оқибатларини жиддий ўйлаб кўрган бўлсангиз, унда балки буни қандай тўхтатиш кераклиги устида бош қотираётган бўлсангиз керак. Олдингизда оиладаги тинчлик, хотиржамлик ва дўстона вазият томон олиб борадиган беш қадам бор.
Боланинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг
Яқинларингизнинг биронтасидан кичикроқ кўриниш ижро этишни илтимос қилинг. У ота-она ролини, сиз эса бола ролини бажарасиз. Ўзингизга таниш бўлган бирота сабаб ўйлаб топинг ва «ота-она» худди сиздек бақирсин. Ўша пайтда ҳис қилганларингизни эсда сақланг. Энди сиз бақирганингизда бола ўзини қандай ҳис қилишини биласиз.
Бақиришингиз сабабларини таҳлил қилиб кўринг
Сабаблар жуда кўп бўлиши мумкин, лекин, уларнинг ҳаммаси сизда эканлиги ажабланарли. Сиз бола нимадир қилгани учун эмас, балки ўзингизда муаммо бўлгани учун бақирасиз. Демак, биринчи навбатда ўзингизнинг, муаммоларингизнинг устида ишлашингиз керак экан.
Оилавий йиғилиш ўтказинг ва бақиришни тўхтатмоқчи эканлигингизни маълум қилинг
Табиийки, бошида ўзингизни назорат қилиш осон бўлмайди, шунинг учун сизни хотиржам қилишга ёрдам берувчи сўзларни ўйлаб топинг.
Салбий энергияни чиқаришнинг бошқа йўлларини топинг
Бақиришни хоҳлаётганингизни сезишингиз билан хонадан чиқиб кетинг. Кейин эса боксчилар грушасини уринг, диванни тепинг ёки ёстиқни дўппосланг.
Болага сизни тўхтатишига рухсат беринг
Албатта, сиз унга яна бақирасиз, лекин болалар хатоларингиз устида ишлаётганингизни тушунишлари жуда муҳим. Агар сиз бақирган бўлсангиз, албатта кечирим сўранг ва бунинг сабаби болада эмаслигини тушунтиринг.
Бақиришни тўхтацангиз, ҳамма учун қанчалик қулай ва ёқимли бўлишини кўриб ўзингиз ҳайрон қоласиз. Болаларни яхшироқ эшита бошлайсиз, улар эса — сизни, камроқ асабийлаша бошлайсиз, бола ўзини сизнинг ёнингизда бехавотир ҳис қилади.
Манба: Daryo.uz