Биласизми?

Қандай қилиб ота-оналарнинг хатти-ҳаракатлари боланинг феъл-атворини шакллантиради?

Олимлар болалар ўз ота-оналарининг сўзларидан эмас, балки юриш-туришларидан ўрганишларини исботладилар. Агар сиз болага сабоқ бермоқчи бўлсангиз, буни ўзингиз шахсан ўрнак кўрсатиш ёрдамида амалга оширинг.

Болалар ота-оналаридан фақат уларнинг генларини мерос қилиб олмайди. Катталарнинг хатти-ҳаракатларини кузатар экан, болалар уларнинг шахсий фазилатларини масалан, тиришқоқлик ва интилувчанликни ўзлаштириб оладилар.

Массачусетс технология институти олимлари катта одамнинг қандай қилиб қийинчиликларни муваффақиятли енгаётганини кўрган бола кейинчалик бирон-бир вазифани бажаришда ўз интилувчанлик фазилатини намоён қилишини аниқладилар.

«Болалар мантиқий хулосанинг айни қисмларидан дунёни ўрганиш учун ҳам, ва бу дунёдаги ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартириш учун ҳам фойдаланадилар, — деб тушунтиради бу тадқиқотни ўтказувчи олимлардан бири Лора Шульц. — Бизнинг қилиқларимиз болаларнинг феъл-атворига қанчалик кучли таъсир кўрсатишини англамаймиз. Бизни кузатар экан, улар ўзлари учун тегишлича хулоса чиқарадилар».

Тадқиқотларда 13 ёшдан 18 ёшгача бўлган 262 нафар уч гуруҳга ажратилган болалар қатнашдилар.

Биринчи гуруҳда илмий ходим ўзини худди иккита ўйинчоқни узоқ вақт йиғиштиришга уринаётгандек, кейин эса болалар ёрдамида буни амалга оширгандек қилиб кўрсатди. Иккинчи гуруҳда ходим оддийгина қилиб иккита ўйинчоқни йиғиштириб олди. Учинчи гуруҳда эса у умуман ҳеч нарса қилмади.

Шундан кейин ҳар бир болага кичкина мусиқали ўйинчоқ бериб чиқишди. Болаларга ундаги мусиқани қўйиш мумкинлигини айтишди, лекин бу қандай қилинишини ўргатишмади. Мусиқани қандай қўйишни фаҳмлаганлар, ҳаммадан кўп биринчи гуруҳда бўлди. Бошқача қилиб айтганда, катталарнинг тиришқоқлигини кузатган болалар бу масалани ечишнинг уддасидан чиқишди.

Манба: Daryo.uz