— Бир ярим ёшли қизимнинг сўлаги жуда кўп ажралаяпти. Тишлари чиқиб бўлган, ҳеч қаери безовта қилмайди. Нега сўлаги кўпаяётганини тушунолмаяпман.
Ю.Қамбарова, Сурхондарё вилояти
Магина АРТИКОВА, шифокор-педиатр:
— Сўлак кўпайиши, сўлак йўлларидаги яллиғланиш, тил, оғиз бўшлиғидаги турли инфекциялар сабаб юзага келиши мумкин. Цитрус меваларни кўп истеъмол қилиш, стоматит, тиш касалликлари ёки неврологик ўзгаришларда ҳам сўлак ажралиши фаоллашади. Меъда фаолияти бузилиши содир бўлганида ҳам, сўлак миқдори ортиши мумкин. Муаммо нимада эканлигини аниқлаш учун педиатр ва отоларинголог сингари мутахассислар кўриги зарур. Сўлак ажралишига сабаб бўлаётган омил аниқлангач, шунга кўра парҳез ёки зарурий муолажа буюрилади. Айрим оналар, сўлак ажралиши ортганда боланинг совуғи ошган, деб новвот ёки асал чой беришади. Билиб-билмай бу каби муолажага мурожаат қилиш турли аллергик тошмалар ёки ошқозон фаолиятининг бузилишига олиб келиши ҳеч гап эмас.
Манба: Darakchi.uz