Яхши биламизки, бўлажак ота-оналар туғиладиган болаларининг қандайлиги борасида жуда қизиқишади. Айримлар тинимсиз шифокор кўригига қатнашса, айримлар замонавий технологиялар орқали бу борада маълумот олишга уринишади, деб ёзади Qalampir.uz.
Италиялик мутахассислар эса энди, бола туғилиши ва унинг она қорнидаги ҳаёти тўғрисида маълумотларни бера оладиган янги технология яратилганини эълон қилишди.
“Time” журналида келтирилишича, инновацион технологиялар натижасида, эндиликда гўдак қайси қўлда қулай ҳаракат қилишини унинг 18 ҳафталигидан бошлаб аниқлаш имкони яратилган.
Бу инновацион технология Италиянинг Падуанс университети олимлар гуруҳи томонидан бир неча йиллик изланишлар давомида яратилган бўлиб, фақатгина жорий йилнинг декабрь ойида бу ҳақда хабар қилишди.
Уларнинг маълум қилишича, бу кашфиёт чақалоқларда, умуман инсонларда кузатилиши мумкин бўлган депрессия, шезофрения ва аутизмнинг бир неча турларини тўхтатишга ёрдам беради.
Қайси қўлда қулай ҳаракат қилишга қараб инсон миясининг қайси тарафи фаол бўлишини аниқлаш мумкин эканлиги айтилмоқда.Олимлар текширувларни 29 нафар гўдакда, уларнинг оналари орқали 4D ултра овоз аппаратида аниқлашга ҳам муваффақ бўлишган.
Олимлар томонидан 9 йил мобайнида олиб борилган текширувлар натижаси 89% тўғри маълумотларни тақдим қилган. Италиялик олимлар бу борадаги изланишларини давом эттиришларини ҳам қўшимча қилишган.