Марказий Осиёнинг 25 нафар15 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб, лицей, коллеж ўқувчи қизлари "TechGirls" лойиҳаси доирасида АҚШда кибер хавфсизлик ва кодлаш мавзуларини ўрганиш имкониятига эга бўладилар. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси расмий сайтида маълум қилинди.
Дастур келгуси йилнинг июнь-июль ойларида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 25 нафар қиз иштирок этади.
"TechGirls" дастурида қизлар хавфсизлик ва кодлаш мавзуларидаги малака ошириш семинарларида қатнашиш ва АҚШнинг энг яхши инновацион технология мутахассислари билан тажриба алмашиш имконига эга бўлишади. Шу билан бир қаторда Виржиния технологик лагерида cоҳа бўйича таҳсил олади.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2012 йилдан буён ўтказиб келинаётган ушбу лойиҳада Жазоир, Миср, Иордания, Ливия, Ливан, Марокко ва Фаластин каби мамлакатлардан 181 нафар қиз иштирок этиб билим олган.