Биласизми?

Ягона мактаб формаси тасдиқланди

15 август куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Азиз Абдуҳакимов Фейсбукдаги саҳифасида хабар қилди.

Ҳужжатга мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ихтиёрий, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб эса мажбурийлиги белгиланди.

Ягона мактаб формалари 2 хил шаклда – 1-6 синфлар ҳамда 7-11 синф ўқувчилари учун жорий этилади.

Мактаб формаси савдосини ташкил қилиш мақсадида республиканинг ҳар бир туман (шаҳар) марказида аҳолига қулай жойларда савдо шохобчалари ташкил этилади ҳамда уларнинг жойлашиш манзиллари оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.

Тижорат банкларига аҳолининг мактаб формаларини харид қилиши учун Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоиз ставкаси бўйича қисқа муддатли (олти ойдан кам бўлмайдиган) истеъмол кредитлари ажратилишини ташкил этади.