Чақалоқ

Фарзанд жинсини олдиндан режалаштириш усуллари

Фарзанд жинсини режалаштириш мавзуси доим қизиқишларга сабаб бўлиб келган. Бўлажак ота-оналарнинг баъзилари оиласида ўғил дунёга келишини истаса, бошқаси қиз туғилишини интиқлик билан кутади. “Лайлак”ка маълум бир буюртмани бериш имкони бўлганида, бу шубҳасиз, бўлажак ота-оналарни бахтиёр этган бўларди.

Фарзанднинг жинси нимага боғлиқ?

Хўш, фарзанднинг жинси нимага боғлиқ? Бу эркак кишига, аниқроғи, тухумҳужайрани айнан қандай сперматозоид уруғлантиришига боғлиқ. Аёл тухумҳужайрасида жинс учун жавоб берувчи хромосома доим битта — Х хромосома бўлади. Эркак сперматозоиди эса Х ёки Й хромосомага эга бўлиши мумкин. Агар тухумҳужайра Х хромосомали сперматозоид билан уруғлантирилса, қиз, Й хромосомали сперматозоид билан уруғлантирилса, ўғил дунёга келади.

Демак, боланинг жинси юз фоиз ҳомиладор бўлиш вақтидаги вазият зайлига боғлиқ дейиш мумкин. Зарур вақтда керакли хромосомага “тўғри келиш” учун нима қилиш керак?

Парҳез усули

Баъзи фикрларга кўра, парҳез бола жинсини режалаштиришда асосий омилдир. Узоқ вақт давомида риоя қилиш орқали ўғил ёки қиз фарзанд кўриш мумкин бўлган парҳез франсузча парҳез деб номланади. Ушбу услубда белгиланган ратсиондан чиқилса, натижа бўлмаслиги айтилади.

Бўлғуси ўғил учун кўпроқ калий зарурлиги туфайли ота-она ҳомиладорликкача пишлоқ, қўзиқорин, картошка, нўхат, банан, апелсин, хурмо, олхўри, чой ва қаҳва истеъмол қилиши керак. Қиз фарзанд эса калсий талаб этади, шунинг учун ота-она тухум, сут маҳсулотлари, манний бўтқаси, лавлаги, бақлажон, пиёз, олма, асал, ёнғоқ ейиши зарур.

Қон янгиланиши усули

Мавжуд европача тиббий назарияга кўра, фарзанд жинсини қон янгиланишига қараб белгилаш мумкин. Бунда жинсий ҳужайраларнинг уруғланишидан олдин кимнинг қони янги бўлса,  ўша жинсдаги фарзанд пайдо бўлади.  Буни олдиндан билиш учун қуйидаги оддий ҳисоблашни билиш кифоя:  эркак кишининг қони ҳар 4 йилда,  аёлнинг қони эса ҳар 3 йилда янгиланади.  Чунинг учун отанинг ёшини 4 га,  аёлнинг ёшини эса 3 га бўлиш керак.  Қон янгиланишини балоғат ёшидан бошлаб оладиган бўлсак,  аёл қони 12,  15,  18,  21,  24,  27,  30… ёшида,  эркак қони эса,  12,  16,  20,  24,  28,  32… ёшларида янгиланади.

Қуйида келтирмоқчи бўлган мисолимизда аёл 26 ёшда (қони икки йил олдин янгиланган),  эркак эса 29 ёшда (қони бир йил олдин янгиланган).  29: 4 = 7(1),  26: 3=8(2).  Ҳисоблашдаги қолдиқдан ҳам кўриниб турибдики,  эркакнинг қони бир йил олдин янгиланган (1).  Бу ҳолатда ўғил бола дунёга келиши эҳтимоли юқори.

Тақвим усули

Шунингдек, бола жинсини режалаштиришда ёрдам берадиган махсус тақвимлар бўлиб, улардан бири Хитой тақвимидир. Қадимий хитойликлар боланинг жинси бутунлай аёл кишига боғлиқ, деган фикрда бўлган. Хитойча тақвим бўлажак онанинг ҳомиладорлик вақтидаги ёши ҳамда ушбу ёшда ўғил ёки қиз туғилишига энг қулай бўлган ойга асосланади.

table

Япон тақвимида эса ота-она туғилган ойларнинг ўзаро нисбатини топиб, ўғил ёки қизга ҳомиладор бўлиш ойини аниқлаш мумкин. Бунинг учун жадвалдан аёл ва эркакнинг туғилган ойлари кесишмасидаги сонни топиш керак, сўнг графикдан ушбу рақамга мос тушадиган устунни аниқлаш зарур.

5.9_zaplanirovat_pol_rebenka_yaponskaya_tablica_zachatiya

5.10_zaplanirovat_pol_rebenka_2_yaponskaya_tablica_zachatiyaМақолани тайёрлашда Ладй Венус нашри маълумотларидан фойдаланилди.