Биласизми?

Бўлажак даҳолар қайси ойда туғилади?

Олимлар астрологияга ва инсоннинг туғилган санаси унинг тақдирига таъсир этади деган иримларга  қатъиян қарши эканини билдириб келади. Шундай бўлса-да, қишда туғилганлар узоқ яшайди, кузда туғилганлар мактабда яхши ўқийди, ёз охирида туғилганлар эса кўпроқ спортда муваффақиятларга эришади.

Буларнинг барчасига ўзига яраша жовоб бор.

Август ойида туғилганларнинг  футбол бўйича Франция, Бельгия ёки Нидерландия терма жамоаларида ўйнаш имконияти юқори. Агар сентябрдан то ноябрь ойигача дунёга келган бўлсангиз, Англия Премьер-лигасидан умид қилаверинг. Фарзандингизни машҳур хаккейчи қилмоқчимисиз, унда йилнинг биринчи ярмида туғилишини режалаштиринг.

Бу астрологларнинг тавсияси эмас, балки бир нечта илмий тадқиқотлар асосида қилиниши мумкин бўлган нотўғри хулосалардир.

Россиялик футболчилар январда туғилади

Масалан, Бельгияда, Франция ва Нидерландияда машҳур футболчиларнинг аксарияти август ойида туғилган ва июлгача камайиб борган. Англия Премьер-лигасидаги ўйнаётган футболчиларни туғилган куни билан куз ойларида кўпроқ  табриклашади, Ҳозирги инглиз футболи юлдузлари орасида бирорта ҳам май ойидан то август ойигача бўлган даврда  туғилганлари йўқ. Канадалик хаккейчилар, аксинча, йилнинг биринчи ярмида, яъни январь ойидан май ойигача  дунёга келишган.

«Корреляция сабаб-натижанинг боғлиқлигини билдирмайди. Бу каби қонуниятлар ёлғон ёки умуман аҳамиятга эга бўлмасилиги мумкин, лекин кутилаётган ҳодисани назарий жиҳатдан тушунтириш мумкин. Масалан, инсон қачон туғилишидан қатъий назар, у спорт мактаби ёки секциясида ёши катта ёки кичик бўлади. Бу эса, бошқа ўқувчилар унинг муваффақиятига ва келгуси карьерасига   нисбатан таъсир этиши мумкин, деганидир. “Болалик ёшда бир неча ойлик фарқ ҳам жуда сезиларли кечиши мумкин”, — дейди биология фанлари номзоди, Россия Фанлар Академияси аъзаси Александр Панчин.

Фанда атлетларнинг туғилган кунларини бундай асимметрик тақсимлаш «Нисбий ёш эффекти» (Relative age effect, RAE) деган номни олди. Тадқиқотларга кўра, RAE амалда барча мамлакатлар спорт федерацияларига хосдир. Россияда футболчилар орасида йилнинг биринчи ярмида, хусусан январда туғилганлар кўпчилликни ташкил этади.

Футбол бўйича Россия ёшлар терма жамоаси аъзоларининг туғилган ойлари. 2017 йилги маълумот.

RAE бўйича буни тушинтириш жуда оддий: футбол мактабига ўқувчиларни қабул қилишда фақат боланинг туғилган йилига урғу берилади. Бундай шароитда эса, январда туғилган болалар қолганларга қараганда кўпроқ имкониятга эга бўлади.

Кузги узоқ яшовчилар

Ҳатто туғилган кун ҳам узоқ умр кўришда катта аҳамият касб этиш мумкин. Кузда ва қишда дунёга келганлар узоқ яшайди. Март ойида туғилганларга қийин. Уларнинг атиги тўрт фоизи юз ёшгача умр кўради. Чикаго университети олимларининг 1880 йил билан 1895 йил оралиғида  Чикагода туғилган 1500 кишини таҳлил этиши натижасида эълон қилган хулосаларини шундай талқин қилиш хато булур эди.

«Бунда ҳам бир нарсага тушиниш қийин, ушбу натижалар қанчалик даражада ҳақиқатга яқин ва у сабаб-оқибат боғлиқлигини кўрсата оладими? Келинг тасаввур қилиб кўрамиз: бу ерда XIX асрда туғилган кишиларнинг маълумотларидан фойдаланилганди. Ўша даврларда куз ва қиш ойларида мавсумий инфекция ва совуқдан болалар орасида ўлим ҳолатлари кўп кузатилган бўлиши мумкин. Бундай шароитда ўзига тўқ оилаларнинг бақувватроқ фарзандлари яшаб қола олган, яъни кимнинг яшаш учун старт олишга шароити яхши бўлган бўлса, у яшаб кета олган, нафақат яшаб кета олган, балки узоқ умр кўришга ҳам имкони бўлган», — дейди Александр Панчин.

Бремен университети (Германия) профессори  Якобс Александра Лерчланинг хулосаларига таянадиган бўлсак, октябрь ва декабрь ойида туғилган  немицлар ҳам май ва июнь ойида дунёга келганларга қараганда узоқ умр кўради. Калифорниядаги Беркли (АҚШ) университети олимлари ҳам сайёрамизнинг турли минтақаларида туғилган одамларни солиштириб шунгу ўхшаш хулосага келишди. Маълум бўлишича, астриялик ва даниялик умри узоқ кишилар кўпроқ сентябрдан декабрь ойигача бўлган вақтда дунёга келган экан, автралияликлар узоқ умр кўрувчиларнинг туғилган кунлари  эса кўпроқ мартдан июнгача бўлган вақтга тўғри келган.

Узоқ умр кўришнинг яна бир сабаби онанинг иккиқат пайтидаги озиқланишига боғлиқ экан. Кузда ва қишда кўзи ёриган аёлларнинг иккиқатлик даври йилнинг иссиқ мавсумларига тўғри келади. Бу вақтда мева-сабзавотлар ғарқ пишган бўлади, натижада болада соғлам таъам билиш одати шаклланади. Буни эксперимент ўтказиш йўли билан текшириб бўлмайди, лекин каламушларда ўтказилган  тадқиқот натижаларини маълум бир маънода мисол келтириш мумкин: урғочи каламуш буғоз пайтида таркибида ёғ кўп бўлган калорияли овқат билан озиқланган бўлса, унинг болалари семириб кетишдан азият чеккан.

Ақл билан туғиш

Иқтисодий тадқиқотлар Миллий бюроси (АҚШ) маълумотларига кўра, энг ақлли ва тиришқоқ болалар сентябрда туғилар экан. Тадқиқотчилар 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган миллиондан зиёд мактаб ўқувчисининг дарс ўзлаштиришини таҳлил қилиб кўрдилар. Маълум бўлишича, энг паст кўрсаткич август ойида туғилган болаларда экан, сентябрда туғилган болалар эса нафақат мактабда яхши баҳоларга ўқийди, балки нуфузли коллеж ва университетларга ҳам киради.

Олимлар бунга шундай изоҳ берадилар. Америкалик болалар олти ёшга тўлганда мактабга борадилар, шу боис сентябрдан ва декбргача туғилганлар айрим устунликларга эга бўлади: улар баҳор ва ёзда туғилган синфдошларидан бироз катта ҳисобланади, бу эса бошланғич  синфларда дарс ўзлаштиришга сезиларли фарқни келтириб чиқариши мумкин.

Бундан ташқари, тадқиқотчиларнинг аниқлашича, сентябрда туғилган болалар орасида ўзига тўқ оилада дунёга келганлари кўп бўлиб чиқди. Фарзанд кўришни режалаштирган ота-оналар бола туғилишини кузга режалаштирган. Бунинг сабаби, мазкур ойда туғилган болалар иқтидорли бўларкан ва катта бўлганда турли стипендия дастурларида иштирок этар экан.

Даҳолар ва юлдузлар

Олимлар даҳолик ва унинг туғилган санаси ўртасидаги боғлиқликни кўп бор тадқиқ қилишган, аммо ҳамон маълум бир хулосага кела олишмаяпти. Бири олимларнинг Нобел мукофотига сазовор бўлиши билан уларнинг туғилган йили ўртасидаги нисбатни олса, бошқаси инсоннинг интеллект даражаси унинг дунёга келиш даврига умуман боғлиқ эмас, дейди.

Хуллас, бу савол қадимда ҳам долзарб эди, ҳозир ҳам жавоб кутмоқда. Биз эса ҳеч бўлмаганда, мазкур масаланинг  ечимини топа оладиган даҳо қайси ойда туғилиши кераклигини ҳам билмаймиз.