Ҳар бир ота-она фарзандига чиройли ва мазмундор исм қўйишга ҳаракат қилади. Баъзи ота-оналар қандай исм қўйиш ҳақида фарзанди дунёга келишидан олдинроқ ўйлаб қўядилар: китоблардан излайдилар, кишилар исмларига аҳамият бериб юрадилар, ўтган бирор аждоди хотираси учун фарзандига исмини берадилар ёки фазилатли таниш-билишларидан бирига ҳавас қилиб, болам ҳам шу инсондек бўлсин, дея уларнинг исмини қўядилар. Ҳадисларда ҳам ота-она олдидаги фарзлардан бири фарзандига яхши исм қўйиш эканлиги таъкидланади.
Бу борада оналаримиз нималарга эътибор бермоқдалар? Фарзандингизга исм танлаганда нималарга аҳамият бергансиз, қай жиҳатларни инобатга олгансиз, деган савол билан жамиятимизнинг фаол аёлларидан баъзиларига мурожаат қилганимизда, улар:
Шоира Якубова (“Дарё” нашри журналисти):
— Фарзандларимга исм танлашда, аввало, “янгироқ”лигига эътибор берганман. Шунингдек, қисқа ва лўнда (-хон, -бону, -жон, -бек ва шу каби қўшимчаларсиз) исмларни афзал кўраман.Тўғриси, ўзимнинг исмимдан ҳар доим уялганман, чиройли, замонавий эмасдек туюлган ҳар доим. Шунинг учун фарзандларимга чиройли жаранглайдиган ва замонавий исм қўйишга ҳаракат қилдим. Қизимнинг исми — Диёра (4 ёш), ўғлимники — Юсуф (9 ойлик). Иккаласида ҳам “ташаббус” ўзимдан чиққан, турмуш ўртоғим ва қайнота-қайнонамлар ҳам буни маъқуллашган. Қизиғи шундаки, қизим баъзан исми ўзига ёқмаслигини, бошқача исм қўйганимизда яхши бўлишини айтиб қолади. Қайнота-қайнонам исм танлашни ўз ихтиёримизга қўйиб беришган. Ота-онам эса ўзимникига ўхшаган, уйқаш бўлган ёки бир хил ҳарф билан бошланадиган исмларни таклиф қилишган.
Иноятхон (ЎзБлоггерлар чемпионати ғолиби):
— Биз фарзандимизнинг исми ислом қоидаларига кўра, маъноли бўлишига кўпроқ аҳамият бердик. Араб тилидан олиниши ҳам шарт эмас, муҳими гўзал маъно. Чет элда яшаш эҳтимолини назарда тутиб, имкон борича қисқа (максимум 6 та ҳарф) бўлишига, бошқа халқлар тилларда қандай жаранглашига эътибор бердик. Шунингдек, ўғлимизнинг исмига “хон”, “жон” ёки “бек” каби қўшимчаларни қўшмасликка келишиб олдик. Одамларнинг исмга қараб олдиндан бир фикрга келиш одатини ҳисобга олиб, машҳур террористлар, исломий исмлиги аниқ билиниб турадиган исмларни танлашдан узоқ туришга ҳам мажбур бўлдик.
Хўш, ота-оналар фарзандларига исм танлаётганларида яна қай жиҳатларга аҳамият беришлари лозим? Юқоридаги фикрларга қўшимча тарзида бир нечта тавсияларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Исм танлаётганда:
[дропсап тйпе="сирсле"]1[/дропсап] Исмнинг аввало маъносини, келиб чиқиш тарихини билиш муҳим;
[дропсап тйпе="сирсле"]2[/дропсап] Иложи борича анъаналарга боғлаб ёндошилса, исмларда миллий руҳ сақланиб қолинса, улар она тилимиз қонуниятлари ва талабларига мос бўлса, нур устига аъло нур;
[дропсап тйпе="сирсле"]3[/дропсап] Тилдаги мавжуд, тайёр номлардан фойдаланиш билан бир қаторда янги, ўзига хос исмлар устида изланиш лозим. Чунки бир хил, ўхшаш исмларнинг кенг тарқалиши жамиятда бир хил исм билан аталувчи инсонлар сонининг кўпайиб кетишига олиб келади;
[дропсап тйпе="сирсле"]4[/дропсап] Танланаётган исмнинг талаффузи ва ёзилишига, ундан фамилия ва ота исми ясашнинг қулайлигига ҳам эътибор бериш зарур.
[дропсап тйпе="сирсле"]5[/дропсап] Қўйиладиган исм фарзандни ноқулай аҳволга соладиган, одамлар ўша исм билан уни калака қилиб масхаралайдиган, ҳар сафар ўз исмини эшитганида азият чекадиган бўлмаслиги лозим;
[дропсап тйпе="сирсле"]6[/дропсап] >Эҳтиёт бўлинг: танланаётган исм расмий ҳужжатда тўғри, хатосиз ёзилмоғи керак. Исмдаги биргина ҳарфнинг эҳтиётсизлик, ўқимишсизлик ва ё бошқа важ сабаб хато ёзилиши нафақат маънонинг ўзгаришига таъсир қилади, балки кутилмаган ҳақоратли сўз юзага келишига ҳам олиб келиши мумкин. Масалан, “дур, марвариддек бебаҳо қиз” деган маънони берувчи ГАВҲАР исмининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномада ГОВҲАР тарзида ифодаланиши масъул шахснинг кечириб бўлмас масъулиятсизлигидир. Чунки, биз биламизки, гов – “сигир”, ҳар – ““эшак” деган маъноларни беради. Жуда хунук ҳолат, шундай эмасми?!
[дропсап тйпе="сирсле"]7[/дропсап] Қўйилган исмлар фарзандларни ахлоқли, комил инсон қилиб тарбия қилишда ҳам асосий омиллардан бири ҳисобланади. Шайх Бакр ибн Абдуллоҳ Абу Зайднинг "Фарзандга исм қўйиш" китобида шундай дейилади: “Китобнинг нима ҳақидалиги унинг номидан билинади. Шунингдек, исм ҳам номланган нарсанинг унвонидир”.