Янги тадқиқот маълумотларига кўра, 2035 йилга бориб мусулмон оилаларида туғилган гўдаклар сони насроний оилаларда туғилганлардан ошиб кетади, деб ёзади Kun.uz.
Pew тадқиқот маркази томонидан эълон қилинган натижаларга кўра, кейинги ўн йилликлар ичида Ислом динига эътиқод қилувчилар энг тез ўсаётган диний жамоага айланишади.
Қайд этилишича, узоқ йиллар мобайнида насронийлар дунё аҳолисининг учдан бир қисмини ташкил этиб, жаҳондаги энг йирик диний гуруҳ номига эгалик қилиб келишаётган эди. Бу борада мусулмонлар иккинчи ўринда.
Тахминларга кўра, ўзини бирор бир диний жамоага тааллуқли эмас, деб ҳисобловчи инсонлар сони, кейинги ўн йилликлар ичида қисқара боради.