Биласизми?

22 ноябрь – тўлиқ метражли илк 3D-фильм чиқарилган сана

1995 йилнинг 22 ноябрь куни тарихдаги биринчи тўлиқ метражли 3D-фильм – “Ўйинчоқлар тарихи” жаҳон кино прокатига чиқарилган. Мазкур фильм тўлиқ тарзда компьютерда 3D-анимация ёрдамида яратилган.

“Ўйинчоқлар тарихи” ўша вақтда Apple’дан кетиб, ўз компаниясини очган Стив Жобсга тегишли бўлган Pixar студияси томонидан ишлаб чиқилган. Стив Жобс ушбу картинанинг ижрочи продюсери вазифасини бажарган, Disney компаниясини тарк қилган истеъдодли аниматор Жон Лассетер эса унга режиссёрлик қилган. Энг қизиғи шундаки, айнан Disney компанияси “Ўйинчоқлар тарихи”ни молиялаштирган. Бироқ Disney мультфильмни кўргач, унга пул ажратишни тўхтатади, натижада унинг қолган қисмларини Стив Жобснинг шахсий маблағлари ҳисобига олинади.

Ушбу фильмнинг натижада қандай муваффақият қозонганлиги барчага маълум. Ҳатто ундаги қаҳрамонларнинг ўйинчоқлари ҳам ҳалигача яхши суръатда сотилмоқда.