Тарбия

Агар бола ёлғон гапираётган бўлса, нима қилиш керак?

Баъзан ота-она фарзандининг ёлғон гапираётганини сезиб қолади. Бундай ҳолатда қандай чора кўриш мумкин? Ёлғон билан қандай курашиш керак?

Беш ёшгача бўлган уйдирмалар нормал ҳисобланади. Агар бола бошқаларнинг туйғуларига қаттиқ тегмаса ва унинг уйдирмалари ҳеч кимга зарар етказа олмаса, унда ҳаммасини ҳазилга буриш мумкин.

Агар бола олти ёшдан каттароқ бўлса ва у ёлғон ишлатишни яхши кўрса, унга ёрдам бериш керак бўлади: боланинг ишончини тиклаш; бола ва ота-она муносабатларини мустаҳкамлаш; қаттиққўллик даражасини пасайтириш ва баъзи чекловларни бекор қилиш; қилмишлари ва ёлғонлари учун қаттиқ жазоламаслик; болани шахсий жой билан таъминлаш, ўз сирлари бўлишига рухсат бериш; агар гап ўсмир ҳақида кетаётган бўлса — унинг ҳаётига аралашмаслик, хонасига унинг рухсати билан кириш, сўроқлар ва терговлар билан қийнамаслик, назоратни сусайтириш, унинг истаклари ва фикрлари билан қизиқиш.

Агар сиз фарзандингиз ўз манфаатлари учун ёлғон ишлатаётганини ва бу билан бошқаларнинг ҳаётини бузаётганини билиб қолсангиз, албатта у билан ёлғиз ва хотиржам шароитда гаплашиб олишингиз керак.

Ўз ҳаётингиздаги шунга ўхшаш воқеалар ҳақида, ёлғон очилганидан кейин сиз қанчалик уялганингиз ва ўз ёлғонингиз туфайли қайғурганингизга урғу берган ҳолда гапириб беришингиз керак.

Агар бола «нафас олишдек» мунтазам равишда, ҳатто бунинг учун ўзига хос сабаблар бўлмаса ҳам ёлғон гапираётган бўлса, унда оилавий руҳшуносга мурожаат қилиш лозим бўлади. Айнан оилавий руҳшуносга, чунки кўпчилик ҳолларда болаларнинг ёлғон гапиришига оиладаги муаммолар сабабчи бўлади.

Манба: Daryo.uz