Тарбия

Бола бошидан...

Инсоннинг аксарият қобилиятлари болаликда шаклланади. Албатта, инсон қобилиятини кейинчалик ҳам шакллантириши мумкин, аммо бу кўп меҳнат ва вақт талаб қилади-ю, лекин одатда кутилган натижага олиб келмайди, чунки бебаҳо вақт ва имкониятлар қўлдан бой бериб бўлинган. Ҳар бир янги туғилган чақалоқ юксак идрок ва заковат потентсиалига эгалиги илмий тадқиқотлар билан исботланган. Балки айнан шу сабабли, ота боболаримиз ёшликда олинган илмни тошга битилган нақшга ўхшатишган. Фарзанд билан қанча эрта шуғуллана бошланилса, бу унинг келажакдаги ақли ва мантиқ фаолияти учун шунча фойдали бўлади. Афсуски, кўп ҳолатларда бола эътиборсизлик туфайли ўзи эга бўлган зако ва мантиқ хазинасидан тўлиқ фойдалана олмайди. Уни ривожлантириш, таълим тарбияси билан шуғулланиш ота-онанинг вазифаси. Аммо, ота-оналарнинг ўзлари таълим услубларини такомиллаштириб боришлари жоиз бўлади, чунки, эскириб қолган таълим бериш услубларидан фойдаланиш самара бериши қийин. Кўпгина олимлар ва психологлар, болаларнинг мантиқ ва заковати юқорилиги ва уларни тўғри ривожлантириш оқибатида юксак натижаларга эришиш мумкинлигини таъкидлашади. Аксарият педагогларнинг фикрича, 3-4 ёшга кирган болаларга таълим бериш, йетти ёшли болани ўқитишдан кўра анчайин осон кечади. Илмий тадқиқотлар эса, ўқиш ва ўрганиш инсон миясининг фаол ўсиб, ривожланаётган пайтда амалга оширилганда самарали эканлигини тасдиқлайди. Ҳозирги кунда, таълим бериш борасида бир қанча эрта таълим усуллари педагоглар ва ота-оналар орасида маълум ва машҳур. Ва улар болани кичик ёшдан ва ҳатто туғилган онидан эътиборан таълим бера бошлашга қаратилган. Эрта таълим борасида фаолият юритаётган турли марказ ва курсларларда таълим услублари ҳақида эшитган ёш ота-оналарнинг боши қотиши табиий. Кимдир Монтессори усулини мақтаса, кимдир Глен Доман қараши тарафдори, бошқа бири эса Лупандан бошқасини тан олмайди. Ҳақиқатан, бугунги кунда эрта таълим усуллари хилма-хил, ва уларнинг ҳар бирининг ўзига хос томонлари мавжуд. Бу борада ота-она ўз фарзандининг талаб ва хусусиятлари, қобилиятига кўра таълим услубини танлаши лозим. Шу сабабли, ҳозирги кунда эл оғзига тушиб улгурган эрта таълим усулларининг асоси ҳақида сўз олиб боришга қарор қилдик.

1. Қарама қаршиликка бой Глен Доман усули

Кўпгина тортишув ва муҳокамаларга сабаб бўлган усуллардан бири бўлиб, ўтган асрнинг 40 йилларида ўз ибтидосини бошлаган, ҳарбий шифокор, америкалик Глен Доман томонидан ишлаб чиқилган. Глен Доман уруш йилларида оғир мия жароҳати олган болаларни даволайди. Бемор болаларга катта катта қизил ҳарфли сўзлар ёзилган карточкалар кўрсатиларди ва бир вақтнинг ўзида унда ёзилган сўзлар талаффуз қилинарди. Дарслар жуда қисқа бўлиб, 5-10 сония давом этар, аммо кун давомида бир неча маротаба такрорланарди. Бу шаклда машғулотларда иштирок этган фалаж ҳолатида ётган болалар секин-аста ҳаракат қила бошлайди, кейинчалик эмаклаш, юриш ва ҳатто соғлом болалар каби югуриш қобилиятлари ҳам тикланади. Шу сабабли, Глен Доман бир вақтни ўзида ҳам оддий ҳамда гениал хулосага келади: кўзни доимий равишда стимулятсия қилиш мия фаолиятининг умумий фаоллашишига сабаб бўлади. Шундан сўнгра Домен бу усулни соғлом болаларда ҳам синаб кўради. Бола туғилгандан эътиборан, унга бу каби карточкалар кўрсатилади. Карточкадаги сўзлар турли туман бўлиши мумкин: нуқталардан иборат сонлар, қизил ранг билан ёзилган ҳарфлар, ҳайвонлар расми, арбоблар расми, табиат ҳодисалари ва ҳоказо... Бундай карточкаларни Доман: маълумот битлари (бинарй дигит), деб атарди. Карточкалар кун давомида болага бир неча марта, бир неча сонияга кўрсатиларди. Доман ўз усулини қўллаш натижасида даҳоларни тарбия қилишига ишонарди. Бу фикрни кўпгина педагог ва психологлар янги туғилган чақалоқлар учун қараш натижасида юзага келган таассуротлар муҳим эканлигини тан олишлари ҳам тасдиқлайди.

3xC5WҲар ишда бор бир камчилик

Аммо бу усулнинг ўзига яраша камчиликлари бор: у болаларга тўла ва мукаммал ривожланиш бермайди. Айниқса, бола дунёси талаб қилган фаолликни бу усулда мавжуд эмас, дарс давомида боланинг кўзи ва кўриш қобилиятигина иштирок этади. Бола эса ўз табиатидан келиб чиқиб, уни қизиқтирган нарсани ушлаб кўришни, “мазасини таътиш”ни маъқул кўради. Тили чиқа бошлаган бола эса албатта ўзини қизиқтирган мавзу борасида саволлар ёғдиради, аммо Домен усули эса боладан қимирламай ўтиришни, диққатини карточкаларга қаратишни ва талаффуз қилинганларни эшитиши талаб қилинади. Доман инсон миясини компютерга ўхшатади, унинг фикрича мия мувафаққиятли фаолият юритиши учун маълумотлар базасини тўлдириб олиши лозим. Аммо бола компютер эмас, балки тирик мавжудот, уни фақат турли сонлар ва фактлар билан тўлдиришнинг ўзи йетарли бўлмайди, у олган маълумотларини мантиқан тўғри қўллаб, фойдалана олиши лозим. Кичкина бола тажриба, ижодий машғулотлар, суҳбатлашиш, ўйин ва севгига муҳтож. Шу сабабли, Доман усули даҳоларни йетиштириш учун йетарли эмас ҳамда кўп меҳнат талаб қилади. Фақатгина математика билан кунига энг кам 6 маротаба шуғулланиш лозим. Натижада ота-она аксар вақтини бу дарслар билан ўтказади, кечки соатларда эса янги дарслар учун карточка тайёрланиш лозим. Аммо, бу усулдан умуман бош тортиш ҳам тўғри эмас, балки аксинча унинг самарали томонларидан фойдаланиш мумкин: масалан, боланинг севимли китобини ўқиш билан биргаликда унга турли карточкаларни кўрсатсангиз бўлади. Бироқ, қийинчиликлардан қўрқмасангиз, фарзандингизнинг зако кучига ва энтсиклопедик билимларга ишонсангиз, Глен Доман ишлаб чиқарган усул сизга асқотишига ишонамиз.

2. Сессил Лупаннинг эрта таълим услуби

Глен Доманнинг усули кўпгина бошқа таълим методларига йўл очган десак ҳеч муболаға қилмаймиз. Сесил Лупан усули ана шулар сирасига киради. Аввалига у ўз қизлари билан Глен Доман таълим усулида шуғуллана бошлайди. Аммо кўп ўтмай услубнинг баъзи томонлари фарзандларига тўғри келмаслигини тушуниб йетади ва унга ўзгартириш киритиб, оилавий ҳаётга мослаштиради. Бир вақтлар олинган актёрлик маҳорати таълими сабабли машғулотларни турли хил завқли ўйинлар билан бойитади. Лупан услуби бола туғилгандан эътиборан унга ўқишни ўргатишга урғу беради. Масалан, алифбо ҳарфларини болага ёққан мусиқий оҳангда куйлаш. Кўз қизиқиши учун эса уйнинг ҳар томонига предмет ёки ҳодисалар номи ёзилган карточкалар илиб қўйиш. Карточкалардаги унли товушлар қизил рангда, қолганлари эса қора рангда бўлиши лозим. Шунингдек, бу карточкалар вақти вақти билан янгиланиб бориши зарур. Масалан, аввалига бу карточкалар болани атроф муҳит билан таништирса, кейин ҳаракатларни ўргатиши мақсадга мувофиқ. Болага “шамоллаш” сўзини кўрсатиб, акса уриш, “йиқилмоқ” сўзини кўрсатиб эса кулгили ҳаракат билан “йиқилиб” тушиш мумкин. Бу услуб “ота-она ва фарзанд орасида масофа бўлиши лозим” дегувчилар учун тўғри келмайди. Чунки машғулотлар давомида ота-она бола билан бирга болалик ҳаётини яшайдилар, куладилар, болаларча шўхлик қиладилар. Бола билан бирга болаликка тушишдан қўрқмасангиз, бу усул ҳақида Сессил Лупаннинг “Ўз фарзандингга ишон” китобида яқиндан танишиб чиқишингиз мумкин. Китоб ота-оналарга ишонч беради ва уларни янги кашфиётлар сари ундайди.

47

3. Н.А.Зайтсев услуби

Бу услуб ҳам эрта ўқишни ўрганишга йўналтирилган бўлиб, Зайтсев жаноблари 11 дона махсус кубиклар (ҳажм, ранг, оғирлик борасида турли хил) ва жадвал ишлаб чиққан. Жадвал ва кубиклар болани бўғинлар билан таништиради. Яъни, Зайтсев услуби бўйича бола ҳарфларни доналаб эмас, бўғин шаклида (бир унли ва бир ундош) ўрганади. Натижада тилга кирган бола ҳарфларни эмас, балки уларни бўғинлар тарзида талаффуз қилади. Масалан: па, ба, ма, су. Усулнинг асосига кўра, бола осондан қийинга (ҳарф-бўғин-сўз) ўтмайди. Болага ҳамма бўғинлар кўрсатилади ва у уларни эслаб қолади. Барча ўргатувчи маълумотлар билан у секин аста эмас, бир пайтни ўзида танишади. Бола дарс давомида чарчамаслиги учун жадвални йердан 170 см баландликда жойлаштирилади, машғулот давомида тик ҳолатда бўлиши боланинг гавдани тутишига яхши таъсир кўрсатади, катта-катта ҳарфлар кўзни зўриқтирмайди, у доимий ҳаракатда, машғулотлар эса ўйин тарзида олиб борилади. Бўғинларни такрорлаган болалар уларни ўқимайди, балки куйлайди, югуради, сакрайди, қарсак чалади. Бу услуб ёдлаб олиш эмас, хотирада мустаҳкамлашга асосланган. Аммо шунга қарамай, унинг ҳам ўзига хос камчиликлари йўқ эмас. Бўғинлар 200 дан ошиқ, алифбо ҳарфлари эса 33 та, ва бу услубда таълим кўраётган бола оддий таълим услубида ўрганаётган боладан кўра ўн баробар кўпроқ маълумотни ўзлаштиришига тўғри келади. Ҳамда бу услуб мактабдаги таълим тизимининг қарама қаршиси, дейиш ҳам мумкин. Чунки мактабда таълим олишни бошлаган бола янгидан ҳарфлар билан ўқишни ўрганишига тўғри келади.

101705201_large_5111852_SLOGIbykvaV

4. Валдорф педагогикаси

Бу таълим усули олим ва педагог Р.Штайнер фалсафасига асосланган бўлиб, унинг моҳиятида шахсиятнинг руҳий ва эстетик ривожланишига қаратилган, боланинг ақл-заковати эса унчалик аҳамият касб этмайди. Шу сабабли, усул - табиат, ижод ва касб ҳунарларни кузатишни ўз ичига олган. Валдорф таълими марказларида ўқувчилар ганчкорлик, турли мусиқа асбобларини чалиш, халқ ҳунармандчилиги, турли саҳна кўринишларида иштирок этиш (актёрлик маҳорати) каби машғулотлар билан шуғулланадилар. Ўқиш учун машғулотларни эса бола 12 ёшга киргандан сўнгра бошлаш тавсия қилинади. Таълим вақтида боланинг асосий билим манбаи ва йўналтирувчиси ўқитувчидир. Дарс ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги суҳбат тарзида ўтказилади. Ўқитувчи дарсни ҳикоя қилиб бергач, ўқувчи ўз тушунганларини ҳиссиётини сўзлаш ва кўрсатиш билан намойиш қилиши лозим.

1452962998_d1a85b96d9c1805b57080c9745f5aac70040c22b000 Албатта, Валдорф усулининг ҳам ўзига яраша камчиликлари бор. Баъзиларнинг фикрига кўра, бу усул реал ҳаётдан узоқ бўлган вазият яратиши эҳтимоли катта. Ундан ташқари, боланинг нормал ривожланишида асоссиз тўсқинлик юзага келади, 12 ёшда ўқишни ўргана бошлаш бола учун жуда кеч. Бу усулда асос қилиб олинган эстетик тарбия эса мантиқ ва тафаккур ривожланишини чекланишига олиб келади. Валдорф усули гиперактив, асабий, агрессив, ўзига ишончи йўқ ва эътибори паст бўлган болалар учун фойдали. Аммо ишингиз сабабли вақтингиз кам бўлса, бу усул сизга тўғри келмаслиги мумкин. Чунки фарзандингиз билан биргаликда чеварлик, ганчкорлик каби ҳунарларни бирга қилишингиз лозим. Дарс давомида бутун эътибор болага қаратилади, ота-оналар эса вазиятга мослашади ва фақат ёрдамчи вазифасини бажаради. Валдорф педагогикаси боланинг соғлом ўсишига негатив таъсирининг олдини олиш учун таълим тизимида ҳеч қандай шошилишга йўл қўймайди.

5. Никитинлар оиласининг эрта таълим усули

Бу усул Р.Штайнернинг усулига ўхшаш, таълим асосига меҳнат, боланинг табиий ривожланиши, табиатга яқинлик ётади. Болани ҳеч бир нарсага мажбурламаслик, ота-она ва фарзанд орасидаги ҳамкорлик усулнинг асосий қоидаларига киради. Ота-она бу муносабатларда боланинг ёшидан келиб чиққан ҳолда уни йўналтириб боришлари талаб қилинади. Боланинг истак-хоҳишлари ва ўзини яхши ҳис қилиши учун барча керакли шароитларни яратиб бериш биринчи ўринга қўйилади. Никитинлар оиласи ўз фарзандларига ҳамма нарсани эртароқ ўргатишга ҳаракат қилишмаган. Бироқ, заковот учун илгарилаган шароитлар яратилган томонлари тезроқ ривожлана бошлашини кузатишган. Масалан, энди тилга кира бошлаган бола учун ҳарф ёки сонлар ёзилган кубиклар, жадваллар олишни тавсия қилинади. Ундан ташқари, Никитинлар оиласи болалар учун ривожлантирувчи заковат ўйинлари ҳам ишлаб чиқишган. Бу ўйинларнинг даражаси турли хил бўлгани сабабли, у кўп йиллар давомида боланинг эътиборини ўзига қарата олади. Интеллектуал топшириқларнинг қийинлашиб бориши эса боланинг мустақил равишда ривожланишига замин яратади.

kindergart Никитинлар усулида фойдаланишни истасангиз қуйидаги қоидаларга амал қилишингиз лозим: Болага топшириқларнинг жавобини айтиш ва ҳатто йўл кўрсатиш ҳам таъқиқланади; Топшириқлар ечимини биринчи уринишнинг ўзида топишни талаб қилманг, (бола бунга ҳали тайёр эмаслигини ҳам эътиборга олиш зарур); Бола билан биргаликда янги ўйинлар кашф қилишга ҳаракат қилинг. Никитинлар таълим тизими бутун дунёга таниқли. Масалан, японлар болалар боғчаси таълим тизимини айнан мана шу усулни асос қилиб олишган. Германияда эса Никитинлар институти барпо қилинган. Аммо шунга қарамай, бу таълим усули ҳамма болага ҳам бирдек тўғри келмайди, чунки унда гуманитар ва эстетик томонлар диққатга олинмайди. Аммо, ривожлантирувчи ўйинлар ҳақиқатан ноёб ва уларнинг барчаси “Интеллектуал ўйинлар” китобида тўлиқ баён қилинган.

6. Монтессори усули

Мария Монтессорининг усули болаларга ўйин шаклида таълим бериш, машқларни эса мустақил равишда бажаришига асосланган. Ҳар бир болага унинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ёндошилади. Бола ўзи мустақил равишда материалларни танлайди ва дарс вақтини белгилайди, яъни индивидуал тарзда шаклланиб боради. Бу усулнинг асосий мақсади, болага ўз индивидуал қобилиятларини намоён қилиш истагини уйғотишдир. Монтессорининг усули бошқа эрта таълим усулларидан тубдан фарқ қилади. У болага ўз қилган хатоларини топиб уларни тўғирлаш ҳуқуқини беради. Ўқитувчининг вазифаси эса болани мустақил ҳаракатланишга ундаш, ўқитиш эмас. Усул ёрдамида боланинг мантиқ ва ижодий тафаккури ортади, диққат--эътибори, хотира, нутқ, тасаввур этиш, моторикаси ривожланади. Ундан ташқари, Монтессори услуби коллектив билан ўйин ва машғулотларга ҳам алоҳида эътибор қаратади, бу эса болада бошқалар билан ўзаро муносабатга киришиш, маиший фаолиятини йўлга қўйиш ва шу билан бирга ўз мустақил фикрига эга бўлиш лаёқатини ривожлантиради.

14104128091354 Қош қўяман дея...

Эрта таълим борасида қай йўналиш ёки усулни танлашингиздан қатъий назар, фарзандингизнинг истак хоҳишини эътиборга олинг. Ўз шижоатингиз кучи остида боланинг иштиёқини сўндириб, уни дарс қилиш ёки ўрганишдан бездириб қўйманг. Дарслар ва машғулотлар биринчи ўринда фарзандингизга ва сизга қувонч ва завқ бағишласин. Бир вақтнинг ўзида бир неча усулларни мужассамлаган ҳолда ўз услубингизни кашф қилишингиз ҳам мумкин. Кавсар Асхобова тайёрлади