Яқинда узун таътиллар бошланади ва минглаб мактаб ўқувчилари ёзги оромгоҳларга тарқалишади. Бу саёҳат кимлар учундир биринчи марта бўлади. Ота-оналар боланинг узоқ муддат давомида уйдан узоқда яшашга тайёр эканлигини қандай билишлари мумкин? Мақоламиз сизга буни тушунишга ёрдам беради.
Болага оромгоҳга боришни таклиф қилинг ва бу унга қандай таъсир қилишини кузатинг. У хурсанд бўлдими ёки ҳаяжонландими? Агар у илгари ҳеч қачон сизсиз уйдан узоқда бўлмаган бўлса, бошланишида кундузги оромгоҳга юбориб кўринг. Агар болага ёқса, кеча-ю кундузлик оромгоҳларга юборишингиз мумкин.
Агар болага кундузги оромгоҳ тўғри келмаган бўлса, бу боланинг оромгоҳга тайёр эмаслигининг асосий белгилари ҳисобланади.
- Ўзига-ўзи ғамхўрлик қила олмайди
Бунга қўлини ювиш ва тишларини тозалашни билишдан ташқари ўзининг нарсаларини жойлаштириш ва уларни тартиб билан сақлашни билиш ҳам киради. Ёш саёҳатчи жомадонини йиғиштиришда нима қаерда жойлашганини билиш учун нарсаларни ўзи тахлаши керак бўлади.
- Ота-оналарсиз узоқ вақт яшай олмайди
Шубҳасиз, ҳамма болалар уйни, ота-онасини соғинади, лекин бу туйғуларни билдиришнинг тезлиги ва чуқурлиги ҳаммада ҳар хил бўлади.
Агар болага ота-онасиз жуда қийин бўлса у йиғлайди, ўзини бошқа нарсаларга чалғитолмайди, ейишни ва ухлашни тўхтатади. Бундай ҳолат оромгоҳда ўзидан-ўзи йўқолиб кетишига умид қилиб бўлмайди.
- Қоидага риоя қилишни билмайди
Бу нарсани билиш биргаликда яшаш учун ҳам ва хавфсизлик учун ҳам зарур. Афсуски, кўпинча болалар қоида нималигини билмайди ва уларни маън қилиш ва чегаралаш деб қабул қилади.
Бу қисман шундай бўлса ҳам, бошқа томондан олиб қаралганда қоида уларга белгиланган чегараларда ҳаракат қилиш, турли вазиятларда ҳақ ёки ноҳақ бўлиш, ўз мафаатларини ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш имконини беради.
- Мулоқот қилишни билмайди
Болаларнинг гуруҳдагилар билан муносабатлари яхши бўлса, улар оромгоҳда ўзларини яхши ҳис қилишади. Кўпинча бу болаларнинг ўзларига, яъни ўзларини қандай тутишларига ва дўстлашишни билишларига боғлиқ.
Манба: Daryo.uz