Тарбия

Бола келажакда муваффақиятга эришиши учун унга нималарни ўргатиш керак?

Ҳар бир ота-она ўз фарзандига яхшилик тилайди. Лекин битта ёмон томони бор: болани келажакка тайёрлашни чин кўнгилдан орзу қилган ҳолда биз уни тажрибаларимиз асосида тарбиялаймиз. Ва бу тажрибаларимиз ўзимиз билан бирга қанчалик тез эскираётганини ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

Болага нималарни ўргатиш керак?

1. Ёдлаб олмаслик

Ёдда сақлаш қобилияти бўйича одамлар аллақачон компьютер ва роботлардан енгилган. 10 йил давомида мактаб ўқувчисининг бошига назарий жиҳатдан жойлаштириш мумкин бўлган билимлар ҳажми 1 Гб дан ошмайди.

Компьютерларга келганда эса, алоҳида олинган электрон ҳисоблаш мосламасининг хотираси шу йили 160 Тб га етди.

Демак, агар сиз илгаригидек фарзандингизнинг хотирасини кераксиз маълумотлар билан тўлдириш керак деб ҳисобласангиз, унда шуни унутмангки, сизнинг болангиз ҳозирданоқ машиналардан ютқазиб бўлди. У ўзининг ҳамма вақтини ва кучини кераксиз маълумотларни ёдлашга сарфлади, унинг тенгдош рақиблари эса бу вақт ичида бошқа муҳимроқ малакаларга эга бўлди.

2. Янги нарсалар учун очиқ бўлиш

Боланинг мактаб йилларидан оладиган энг муҳим малакаси — ўрганишга бўлган қобилият ва хоҳиш.

Бунинг учун эса таълим олиш жараёнини ўқувчи учун оғир ва қўрқинчли юк бўлмайдиган қилиб ташкиллаштириш жуда муҳим ҳисобланади.

3. Ҳақиқий қизиқарли нарсаларга эътибор қаратиш

Ҳозирги вақтда ётиқ ҳолатдаги мавқега эришиш биринчи ўринга чиқди. Бу юқорига кўтарилишга интилмасдан, ўзига ёқадиган иш билан шуғулланишни билдиради. Бунда сиз мукаммаллашиб борасиз, сизнинг асарларингиз кундан-кунга яхшиланиб боради.

Биронта ҳам робот буюмни ясашда одам каби унга ўз меҳрини бера олмайди. Демак, охир-оқибат айнан ўша меҳр қўйилган иш фарзандингиз учун ҳаётда ўз ўрнини йўқотишдан сақлаб қолувчи бўлиб хизмат қилиши мумкин.

4. Имкониятларни кўриш

Мартабасини оширишга 15—20 йил ажратилган ўтмишдаги одам учун бир-икки йил сусткашлик қилиш — бу жуда жиддий муддат. Келажак одами учун эса бир-икки йил — бу ҳамма томонга назар ташлаш ва бошқа истиқболларни кўриш имконияти ҳисобланади.

Манба: Daryo.uz