Боғча бола учун янги бир босқич. Албатта боланинг боғчага бориши унга фойдали. Агар ота-она ишга чиқадиган бўлса, айниқса боғча зарур бўлади. Атрофимизда кўплаб боғчалар мавжуд, "улардан қайси бири яхши экан?"деган савол уйғониши табиий. Чет элда яшаётганлар учун буни билиш айниқса муҳим. Боғча танлашда нимага аҳамият бермоқ лозим?
Боғчани танлашга астойдил ёндашсангиз бундан сиз ҳам, болажонингиз ҳам ютасизлар.
1. Боғчага бориб бир оз кузатинг:
- тарбиячиларнинг болалар билан муомаласи; - болаларнинг ўзаро муносабати; - боғча тартиби; - бола йиғласа тарбиячи уни қандай овутиши; - болага меҳр билан қарайдими; - болаларнинг тарбиячи билан мулоқоти яхшими; - болаларни эркалайдими; - кичик болалар бўлса уларни кўтариб юрадими; - бола билан мулоқот қилаётганда тарбиячи завқ олаётгани сезиладими; - тарбиячи асабийлашмаганми.
2. Ҳар бир тарбиячига нечта бола тўғри келишини аниқланг. Энг кичик гуруҳдаги болалар (2 ёшгача) нормада бир тарбиячида 4 тадан ортиқ бола бўлмаслиги керак.
3. Боғча лицензиясини кўринг (муддати ўтган бўлмаслиги керак).
4. Тарбиячилар малакаси, маълумоти билан танишиб чиқинг.
5. Боғча мафкураси билан (болалар билан муомалада боғча юритадиган фалсафа, тизим ёки тартиб) танишиб чиқинг.
6. Хоналарни айланиб чиқинг:
- тозами; - хавфсизми; - ўйинчоқлар бола ёшига мосми.
Жанубий Кореяда боғча танлашдан олдин узун навбатга туриш лозим. Давлат боғчаларида тарбиячилар ҳар 6 ойда аттестация қилинадилар. Боғчадаги тарбия, ўқитиш ва муомала дунё тан олган стандартлар асосида олиб борилади.
7. Касал болаларга нисбатан қандай сиёсат ўтказилади:
Қай ҳолатда касал болани боғчага қабул қилиб, қай ҳолида асло киритмайди?
8. Боғча гигиенасини кузатинг:
- боланинг таглигини алмаштиргандан сўнг тарбиячи қўлини ювадими; - ўйнаш жойлар таглик алмаштириш жойидан алоҳидами; - болалар бир-бирининг идишидан овқатланишмайдими; - боғчада тозалаш ишлари қилинса, қўл ювиладими; - болалар бир-бирининг кийимини кийишмайдими.
9. Фавқулотда ҳолат юз берса (масалан ёнғин) боғчадан эвакуация қилиш режаси мавжудми?
10. Шу боғчага борадиган болалар ота-онаси билан суҳбатлашиб кўринг.
11. Сизга шу боғча кўнглингизга ёқяптими?
12. Боғча ходимларига савол беришга тортинманг.
Ахир боғча болажонингизнинг уйдан ташқи ҳаётга киришида биринчи катта қадамидир. Бу қадам қанчалик мустаҳкам ва ёқимли бўлса, кейинги қадамлар ҳам унга мувофиқ бўлади.