Биласизми?

Болалар учун «Кичик ҳикоялар» кампанияси бошланди

Ўзбекистон дунёга машҳур 200 нафар қалам устасидан иборат бўлган гуруҳга қўшилди. Ушбу гуруҳ романнавислар, пьесалар муаллифлари ва шоирлардан иборат бўлиб, уларнинг барчаси ушбу ҳафта давом этаётган «Кичик ҳикоялар» кампаниясида иштирок этмоқда. Тахминан 7 қатордан иборат бўлган митти ҳикояларда 20 ноябрь куни нишонланувчи Жаҳон болалар кунининг моҳияти ёритилади. ЮНИCЕФ ҳар бир болани ёрдам ва умид билан таъминлаш йўлидаги 70 йиллик меҳнат фаолияти санасини нишонлашни айнан митти ҳикоялар туркуми билан бошламоқда, деб Kun.uz ёзмоқда.

«Кичик ҳикоялар» кампаниясида Чиманда Адичи, Пауло Коэло, Кристина Ламб ва Нуриддин Фараҳ ҳамда яна 200 нафар дунёга машҳур ёзувчи қатнашмоқда. Ўзбекистонлик бир қатор машҳур ва ёш ёзувчилар болалар учун дунё қандай бўлишини исташларини тасвирлаш ҳаракатига қўшилдилар.

«Кичик ҳикоялар» кампанияси БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинган санани нишонлаш учун 25 ноябрга қадар давом этади.