Биласизми?

Болалар учун онгни оширувчи ўйинлар ва китоблар фойдалими?

Ота-оналар фарзандининг катта бўлганда ким бўлиб етишишини олдиндан билмайди. Лекин ҳар томонлама мувофиқ шахс бўлиб етишиши учун ҳамма шароитларни яратишга уларнинг кучи етади.

Баъзи ота-оналар бир қанча онгни оширувчи ўйинлар юклатилган гаджет бола учун бутун дунёнинг ўрнини боса олади деб нотўғри фикрлайди. Бундай ота-оналар болага планшетни беради ва шу билан уларнинг тарбиявий роллари тамом бўлганлигига умид қилади.

Бола билан мулоқот қилинг

Боланинг ёнига ўтиринг, уни қучоқланг ва кулгили шеър ёки эртак ўйлаб топишга ҳаракат қилинг. Ҳатто кир ювиш ва кийимларни дазмол қилиш, йиғиштириш, овқат пишириш вақтида ҳам фарзандингизга эътибор қаратинг.

Уй ишларини жимгина, хаёл суриш билан эмас, балки кичкинтойга қувноқ қўшиқлар ёки қизиқарли ҳикоялар айтиш билан бажаринг. Агар бола билан бирга бирон нарса ўйлаб топсангиз яна ҳам яхшироқ бўлади. Шунда оддий ишлар сизга қувонч бағишлайди, болага эса кўплаб ижобий туйғулар совға қилади ва унинг яхши ўсишига ёрдам беради.

Асосийси – бу меҳр

Олимлар ҳаётининг биринчи уч йилида кўп суҳбат қилинган болаларнинг ақл-идрок коэффициентлари кам мулоқот қилинган болаларникидан юқорироқ эканлигини аниқлади.

Ота-оналар билан суҳбатлар, овоз чиқариб ўқиш – бу болага зарур бўлган кундалик  минимум.

Тўғри ривожланиши учун ҳатто эмадиган болага ҳам туйғуларга тўла ҳаёт керак бўлади, фақат шундагина у ҳақиқатан ҳам ўзини яхши ҳис қилади. Бола сиз уни яхши кўришингизни ҳис қилиши зарур ва бу севгининг намоён бўлиши унга тушунарли бўлиши керак: эркаловчи сўзлар, биргаликдаги ўйинлар.

Ота-оналар бола учун дунёдаги энг муҳим ва қизиқарли нарса – бу улар билан биргаликда ўтказилган вақт эканлигини тушуниши керак.

Манба: Daryo.uz