Агар фарзандингиз бахтли бўлишини истасангиз, унга икки баробар кам пул ва икки баробар кўп вақт сарфланг. Бу маслаҳатга амал қилган ҳонгконглик Ньюман Чан қизига ғаройиб виртуал олам “яратди”.
У қизини пуштиранг велосипедига ўтқазиб, унга мотоцикл шлемини кийдириб, велосипедни ўз кучи билан монитордаги пойгаларга монанд равишда ҳаракатлантириб туради. Видеода қизча ўзини ҳақиқий пойга иштирокчисидек ҳис қилганини кўриш мумкин.
Манба: Kun.uz