Дунёга ижобий қарашни тарбиялаш мумкинми? Ёки оптимизм — туғма хислатми? Бугунги кунда боланинг дунёга ижобий қараши шаклланишига наслдан наслга ўтишнинг ёки муҳитнинг таъсири тўғрисида бирон-бир хулоса чиқариб бўлмайди. Лекин бир нарсани аниқ айтиш мумкин: ота-оналарнинг дунёга салбий қараши болаларга ҳам ўтади. Болада оптимизмни қандай ривожлантирса бўлади?
Ижобий фикрлашни ўстириш
Фикрлаш ва унга боғлиқ бўлган ўқишдаги ўзлаштириш болага оптимист бўлишга ёрдам беради. Руҳшуносларнинг айтишича, болаларда фикрлаш даражасининг ошиши билан бирга уларда ўз билимига ва ўз-ўзига ишонч ҳам шаклланиб борар экан.
Ота-она боланинг ўсиш жараёнида унга ижобий кайфият бериб туриши ва қўллаб-қувватлаши катта аҳамиятга эга.
Болаларни тинглашга вақт топиш
Болани бевосита ва самимий қабул қилиш, уни тушунишга ҳаракат қилиш ва у билан рўйирост гаплашиш жуда муҳим. Фақат шундагина болалар ота-она ҳимоясини ҳис қилади. Ота-оналар болани безовта ёки хафа қилаётган муаммоларни фикрлашиб олишга ҳар доим тайёр бўлишлари, лекин очиқ гаплашишга мажбурламасдан, бунинг меъёрини ва йўлини топиши керак.
Ҳар доим такрорлаш мумкин бўлган ижобий ибора топиш
Масалан: «Чиқиш йўли ҳар доим топилади» ёки «Ҳар бир муаммонинг ўз ечими бор». Бу ҳам оптимизмни тарбиялашнинг бир қисми ҳисобланади. Бу сўзларни бола ўзига сингдириб олади ва қийин вазиятларда албатта эслайди.
Манба: Daryo.uz