Биласизми?

Болаларнинг ёши орасидаги энг мувофиқ фарқ: борми ёки йўқми?

Биринчи фарзандингиз бироз катта бўлгач, қариндошлар ва танишлар қизиқа бошлашади, «қачон иккинчисига ҳаракат қиласизлар?» — деб. Сиз учун ёшдаги фарқ қандай бўлгани яхшироқ эканлигини аниқлаб оламиз.

Уч ёшдан кам

Яхши томонлари: бирмунча эркинликдан кескин равишда янги декретга ўтилмайди – демак, ота-оналар учун кўп жиҳатдан мослашиш осонроқ. Агар ўртадаги фарқ уч ёшдан кам бўлса, кийим-кечакларга харажат камроқ бўлади – каттасининг кўпчилик кийимлари кичкинасига тўғри келади, ўйинчоқлар ва китобларни эса умумий сотиб олиш мумкин. Болалар катта бўлгандан кейин бир-бири билан яхши ўйнайдилар.

Ньюанслари: биринчи йиллар бувиларининг ёрдамисиз анча қийин бўлади – чунки болалар доимий эътибор талаб қилишади. Бундан ташқари, она организми биринчи туғишдан кейин қайта тикланишга улгурмаган бўлиши ҳам мумкин, бу эса умумий аҳволида намоён бўлади. Руҳий томондан олиб қаралганда, болалар орасида кўпинча анча кучли рақобат пайдо бўлади.

5 дан 7 ёшгача

Биринчи синф – бола учун муҳим ва масъулиятли давр. Ота-оналар эса бу вақтда ўз жадвалларини бошқатдан кўриб чиқишларига тўғри келади, чунки мактаб кечгача ишламайди. Айнан шунинг учун кўпчилик иккинчи декретни биринчи фарзандининг мактабга чиқиш пайтига тўғрилайдилар.

Яхши томонлари: она ишлашга улгуради ва иккинчи бола туғилгунча руҳий жиҳатдан бироз бўлса-да, дам олади. Бундан ташқари, аёл организми навбатдаги ҳомиладорлик учун тикланишга улгуради. Орасидаги фарқ беш ёшдан ортиқ бўлган болалар билан унчалик қийин бўлмайди – каттаси ўз-ўзини эплай олади, яна онасига ҳам ёрдам беради.

Ньюанслари: бирмунча эркин бўлган графикни янги декретга ўзгартириш руҳий жиҳатдан анча қийин. Яна бир мураккаб томони – каттасининг кичкинасига бўлган рашки. Жазавага тушишлар, уруш-жанжал, кўз ёшлари – онанинг мунтазам равишда рашк хуружини босишига тўғри келади.

Манба: Daryo.uz