Биласизми?

Бошланғич таълимга мажбурий йиллик тайёрлов қайси шаҳар ва туманларда жорий этилади?

2018 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бошланғич таълимга болаларни мажбурий 1 йиллик тайёрловга босқичма-босқич ўтиш чоралари ҳақида"ги 999-сонли қарори тасдиқланган эди. Янги қарорга кўра, ўқитиш давомида инновацион педагогик технологиялар, самарали услуб ва методлар қўлланилади, деб ёзади kun.uz.

Болаларни мактабга мажбурий тайёрлаш бўйича пилот лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида амалга оширилганди. Гуруҳлар мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болалардан таркиб топди.

«Мактабгача таълим вазирлигининг эксперт гуруҳи мунтазам равишда таълим соҳасидаги мониторингни амалга ошириб келади. Хусусан, улар 1-синф ўқувчиларида тайёргарлик даражаси турли эканлиги аниқладилар. Баъзи ота-оналар олдиндан ўз фарзандларини тўлов эвазига тайёрлов курсларга олиб борадилар, аммо ҳар бир оиланинг молиявий имконияти бирдек тенг эмас. Ўқишга тайёр бўлмаган бола зўриқишни бошдан кечиришини бир тасаввур қилинг. У синфдаги тенгдошларига нисбатан ўзи билимсизроқ ва интеллектуал кучсиз ҳис қилади. Бу эса унинг ўзини-ўзи баҳолашда ва ўқишга бўлган иштиёқида аксини топади. Бу муаммо яхши тайёрланган болаларга таъсир этмай қолмайди, чунки педагог тайёргарлиги паст ўқувчиларга материални тушунтиргунга қадар кучли болалар зерикиб ўтиришга мажбур бўладилар. Натижада биз интизомнинг ёмонлашуви ва ўқишга бўлган қизиқишнинг пасайишини кузата бошлаймиз. Мактабгача таълим вазирлиги барча учун тенг имкониятларни тақдим этиш тарафдоридир. Давлат ва хусусий мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини бошланғич таълимга тайёрлаш ҳақидаги масала «Илк қадам» дастури кўмагида ҳал этилди. Бу дастур доирасида болалар зарурий компетенцияларга эга бўладилар. Эндиликда Мактабгача таълим муассасага бормайдиган болалар ҳам 1 ҳафтада 15 соат мобайнида мазкур дастурни ўзлаштирадилар. Агарда бола лицензия асосида фаолият юритувчи мактабгача тайёрлов муассасасига қатнаётган бўлса, у мажбурий 1 йиллик курсидан озод этилади», — дейди Мактабгача таълим вазирлиги бошқармасининг бош мутахассиси Елена Цай.

Бепул 1 йиллик тайёрлов дастурини жорий этиш билан боғлиқ Қарор энг яхши жаҳон амалиётлари асосида қабул қилинди, бу амалиётни жорий қилган мамлакатлар юқори малакали инсон ресурслари ҳисобига иқтисодий ривожланишда пешқадамлик қилмоқдалар.

Тажриба гуруҳларига ўқув тарбия жараёнини ташкил қилиш учун ўқув-методик материаллар ва керакли адабиёт, ривожлантирувчи ўйинлар ва ўйинчоқлар, болалар ва спорт инвентарлари билан жиҳозланган алоҳида хоналар ажратилди. Ота-оналар курс ташкил этилган муассасадан мажбурий 1 йиллик тайёрлов дастури бўйича ҳужжатлари билан танишиш учун олишлари мумкин.

«Бепул бир йиллик тайёрлов 1 синф дастури ўрнини боса олмайди: болалар аввалгидек, мактабда ҳисоблашни ва ёзишни ўрганадилар. Ҳеч ким 6 ёшли болани партага ўтказиб, ундан 45 дақиқа давомида жиддий интизомни талаб қилмайди. Мажбурий таълим карточкалар, ривожлантирувчи ўйинчоқ ва ўйинлар, педагог билан қизиқарли ва имкониятли шаклда ўтказиладиган машғулотлар орқали амалга оширилади. 1-даражали вазифа ички ўқув мотивацияни шакллантириш, нутқ ривожи ва эшитиш идрокини оширишдир. Юқори мактабгача ёшдаги болаларда дунёни идрок этишда интеллектуал фаоллик ва янги билимларга эга бўлишга бўлган эҳтиёжлар кескин ўсади. Мактабгача тайёргарлик боланинг дунёқарашини кенгайтиради ва сўз бойлигини шакллантиради. Бундан ташқари, ҳарф, бўғин, рақам ва атроф-муҳитдаги дунё ҳақида асосий тушунчаларни бериб боради. Болаларда мактаб дастурининг осон ўзлаштирилиши учун мустаҳкам асосга эга бўладилар», — деди Е. Цай.

Тажриба гуруҳлари учун 2018–2019 ўқув йили 2018 йилнинг 10 декабрида бошланиб, 2019 йилнинг 10 августида тугайди. Овқатланишни мажбурий ташкил қилиш назарда тутилмаган.

Бошланғич таълимга мажбурий йиллик тайёрловни жорий этиш бўйича пилот лойиҳаси амалга ошириладиган туман (шаҳар)ларнинг рўйхати: