Саломатлик

Дудуқланиш турлари ва даволаш усуллари

Дудуқланиш бу   нутқ аппарати мускулларининг тортишиши натижасида   нутқнинг суръат оҳангининг   бузилишидир.

Дудуқланиш сабаблари ҳозирги вақтда 2 гуруҳга бўлинади: мойиллик сабаби ва келтириб чиқарувчи сабаблардир.

Мойиллик сабабига қуйидагилар киради:

  • Ота-оналарнинг невропатик касалланиши.
  • дудуқланувчининг ўзидаги невропатик хусусиятлар.
  • наслий     бузилиш.
  • бош миянинг турли даврлардаги ривожланишида,   кўплаб салбий омиллар таъсирида шикастланиши.

Келтириб чиқарувчи сабаблар гуруҳида анатомик-физиологик руҳий ва социал сабабларни ажратиб кўрсатишимиз мумкин.

  • Анатомик-физиологик сабаблар: энсефамитик оқибатлари бўлган жисмоний касалликлар, жароҳатлар, миянинг органик     бузилиши, заҳарланиши ва марказий нутқ аппаратини заифлаштирувчи бошқа касалликлар натижасида нерв системасининг тамоман издан чиқиши ёки ўта чарчаши, қизамиқ, терлама, гижжалар, бурун, ҳалқум, ҳиққилдоқ касалликлари, дислалия, дизартриянинг ва   нутқ тўлиқ ривожланмаганлиги ҳолларидаги товуш талаффузи аппаратининг мукаммал ривожланмаганлиги.
  • Руҳий ва социал сабаблар: қисқа муддатли бир лаҳзалик руҳий шикаст, узоқ вақт таъсир кўрсатадиган руҳий шикаст, сурункали зиддиятли кечинмалар, руҳий зўриқиш ёки ҳал этилмаган, умумий ғов бўлувчи зиддиятли вазиятлар кўринишидаги узоқ муддатли салбий ҳиссиётлар, руҳан жуда оғир эзилиш, ўткир самарасиз таъсирни келтириб чиқарадиган кучли, бехосдан пайдо бўладиган изтироблар, ваҳималик ва ўта шодланиш ҳолати,  нутқнинг болаликда нотўғри шаклланиши, кичик ёшдаги болани ҳаддан ортиқ   нутқ материаллари билан таништириш, зўриқтириш, полиглоссия, эрта ёшда бирданига қандайдир турли хил тилларни билиш одатда қандайдир бир тилдаги дудуқланишни келтириб чиқаради. Дудуқланувчиларга тақлид қилиш, бундай руҳий индукция иккита шаклга ажралади: суст-бола дудуқланадиган кишининг   нутқини тинглаб беихтиёр дудуқлана бошлайди, у фаол дудуқ кишига тақлид қилади, чапақайликдан ўнақайликка ўргатиш.

Доимо эслатиш, тартибга чақириш боланинг олий нерв фаолиятини издан чиқариш ва дудуқланишни келтириб чиқариш билан бирга невратик ва психопатик ҳолатларга олиб келиши мумкин; ўқитувчиининг болага нотўғри муносабатда   бўлиши, ҳаддан ортиқ қаттиққўллик, шафқатсизлик дудуқланишнинг юзага келиши учун туртки бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Ҳозирги даврда дудуқланишнинг аломатларини бир-бирига ўзаро яқин бўлган иккита гуруҳи ажратилади:

  • биологик (физиологик)
  • социал (психологик)

Физиологик аломатларига кўра   нутқнинг ҳосил бўлишида иштирок этувчи аъзоларининг тортишиши, марказий нерв системаси ва жисмоний саломатлигининг, умумий ва   нутқ   ҳаракатларининг   бузилиши киради.

Психик аломатларга   нутқда тутулиш ва ҳис-ҳаяжонли   нутқнинг бошқа   бузилишлари   нутқда қайд қилиш феномени, логофобиялар, найранг ишлатиш ва бошқа руҳий жиҳатлар киради.

Нутқ акти жараёнидаги мускул тортишиш 3 хил бўлади:

  • клоник
  • тоник
  • аралаш.

Дудуқланиш тутиб қолишининг беқарор тезлигини ўрганиш тўғри   нутқнинг сақланиб қолган нутқ фаолиятидаги ва   нутқ вазиятидаги турли даражали мураккабликларига боғлиқ равишдаги кўрсаткичларини белгилаш тўғрисидаги тушунчаларни асослаш учун имконият яратади.

Сақланган   нутқ даражасини аниқлаш логопедик ишнинг   ҳар бир босқичидаги асосий тузатиш вазифалари учун муҳим аҳамият касб этади. Дудуқланишнинг пайдо бўлишига шунингдек умумий ва   нутқ моторикасининг турлича   бузилишлари хосдир. Улар зўраки ва ихтиёрий тутиб қолиш тарзида бўлиши мумкин. Дудуқланувчилар ўзларининг қийин   нутқини ниқоблаш ёки енгиллаштириш мақсадида бундай   ҳаракатлардан фойдаланадилар. Дудуқланишнинг социал асоси шундай психик асоски, унинг асосида « нутқнинг заифлашувини идрок этиш» пайдо бўлади. Ўзининг нотўкислигини ҳис этиш невротик касалликнинг ривожланишида асосий омиллардан бири ҳисобланади.

Хасталанган киши ўзининг касаллик аломатларига қанчалик   кўп эътибор берса, у шунчалик зўрайиб бораверади. Натижада шундай оғир аҳвол пайдо бўладики, бемор ундан сира қутула олмайди, касаллик аломати унинг эътиборини чулғаб олади, бунинг   оқибатида аломатлар янада ривожланади ва беморнинг эътиборини   ўзига қаратади. Дудуқланиш муаммолари билан шуғулланувчи тадқиқотчилар нуқсонга эътиборни жалб этиш тушунчаси борасида турлича қарашларни келтирадилар: диққат эътиборнинг алоҳида хусусияти, нуқсонни идрок этиш, у ҳақида тасаввурга эга бўлиш, унга нисбатан турлича хиссиётли муносабатда бўлиш кабилар.

Нуқсонда қайд қилинадиган турли даражаларнинг ҳақиқий мураккаблигини ифодаловчи меъёрларни топиш муҳимдир. Бундай меъёр сифатида дудуқланувчининг ўз нуқсонига нисбатан ҳис-ҳаяжонли муносабати борасидаги 3 та вариантдан ва уларга қарши иродавий куч-ғайрат сарфлашнинг 3 та вариантидан фойдаланиш мумкин. Шулар муносабати билан дудуқланадиган кишиларни уч гуруҳга ажратиш учун «касалликка диққатни жалб қилиш» атамасининг киритилиши ўринлидир.

  • Касалликка диққатни жалб қилишнинг нолинчи даражаси: болалар гўё ўз нуқсонини сезмагандек, у ҳақида ўйламайдилар ва ташвишланмайдилар. Тортиниш, ўзининг нотўғри   нутқи хусусида ўйлаш, нуқсонни бартараф этиш учун ҳеч қандай уринишлар бўлмайди.
  • Касалликка диққатни жалб қилишнинг мўтадил даражаси: юқори синф ўқувчилари ва ўсмирлар ўз нуқсонидан ташвишланадилар, ундан уяладилар, дудуқланишни яширадилар, турлича ҳийла ишлатишгача борадилар, атрофдагилар билан камроқ муносабатда   бўлишга уринадилар. Улар ўзлариниг дудуқланишларини биладилар, унинг кетидан қатор ноқулайликларни бошдан кечирадилар, ўз камчилигини ниқоблашга уринадилар.
  • Касалликка диққатни жалб қилишнинг яққол ифодаланган даражаси: дудуқланувчиларда нуқсон борасидаги ташвишланиш ўзининг нотўкислигини доимий чуқур ҳис этишга айланади, бунда   ҳар бир   ҳаракат   нутқий нотўкислик тушунчаси орқали таҳлил этилади. Улар ўз диққатларини   нутқий камчиликларига йўналтирадилар, дудуқланишдан чуқур ташвиш чекадилар, улар учун касалликка эътибор бериш, касалликдан шубҳаланиш, гапиришдан олдин ваҳимага тушиш, одамлардан, вазиятлардан ва бошқалардан гумонсираш хосдир.

Дудуқланиш учта даражага ажралади:

  • Енгил дудуқланиш — киши асабийлашган ҳолатида ёки тез гапираётганида дудуқланад.
  • Ўртача дудуқланиш- киши тинч, одатдаги вазиятда осон гапиради, кам дудуқланади, ҳис-ҳаяжонли дамларда кучли дудуқланиш юз беради.
  • Оғир дудуқланиш — киши бутун нутқи давомида, доимий чалғитувчи   ҳаракатлар қилиши билан дудуқланади.

Дудуқланиш давом этишига кўра қуйидаги турларга ажратилади:

  • Доимий — дудуқланиш пайдо бўлгач турли нутқ шакллари ва вазиятларида бевосита намоён бўлади.
  • Тўлқинсимон дудуқланиш- дудуқланиш гоҳ камаяди, гоҳ кучаяди, лекин бутунлай йўқолмайди.
  • Қайталанувчи — дудуқланиш йўқолиб, яна пайдо бўлади, яъни қайталаниш юзага келади, узоқ муддатли эркин тутулишсиз нутқдан сўнг қайта пайдо бўлади.

Биринчи ҳолатда бу даволаш тадбирлари, иккинчисида педагогик тадбирлар ва учинчисида дудуқланувчига даволаш ва педагогик жараёнларнинг турли ҳолатда қўшиб олиб борган ҳолда таъсир этиш.

Дудуқланишни бартараф этишнинг терапевтик воситалари турлича даражалари ва шаклларида қадимдан бошлаб барча даврларда қўлланиб келинган.

Дудуқланишни даволашнинг жарроҳлик методи эрамизнинг И асридан ХИХ аср ўрталарига қадар то унинг бесамаралилиги ва хавфлилиги ҳақидаги фикрлар тасдиқлангунча қўлланган.

Психотерапевтик таъсирлар.

Дудуқланишга невротик заифлашуви сифатидаги қарашларни пайдо бўлиши билан айрим муаллифлар уни психотерапевтик таъсир орқали бартараф қилишга биринчи даражали аҳамият бера бошладилар.

Дидактик усуллар.

Дудуқланувчиларда тўғри   нутқни дидактик усулда тарбиялаш тарафдорлари ҳам   нутқнинг айрим элементларини, ҳам умуман нутқни қамраб олувчи турли хил ва секин-аста мураккаблашадиган нутқий машғулотлар системасини тавсия этишди.

Дудуқланишни бартараф этишга замонавий атрофлича ёндашув деганда дудуқланувчи руҳий жисмоний ҳолатининг турлича томонларига турли мутахассисларнинг   ҳар хил восита ва усуллари билан педагогик даволаш орқали даволаш, таъсир этиш тушунилади. Барча педагогик даволаш мажмуини дудуқланувчиларга таъсир этиш хусусиятига қараб шартли равишда иккита гуруҳга ажратиш мумкин: даволаш- соғломлаштириш ва педагогик тузатиш.

Тиббиётчи олиб борадиган даволаш- соғломлаштириш ишлари қуйидаги асосий вазифаларни ўз ичига олади: дудуқланувчининг асаб системаси ва жисмоний ҳолатини мустаҳкамлаш ҳамда соғломлаштириш, уларнинг руҳий-жисмоний ҳолатидаги оғиш ва патологик кўринишларни бартараф этиш ва даволаш.

Логопед олиб борадиган педагогик   тузатиш ишлар қуйидаги асосий вазифаларни ўзида мужассамлаштиради, дудуқланувчи   нутқидаги нуқсонлар ва руҳий нотўкис жиҳатларини бартараф этиш. Логопед ўз услуби ва воситаларини дудуқланувчига таъсир этишда қўллай биладиган зарур мутахассисларнинг ҳамкорликдаги тиббий-педагогик ишини ташкил этади.

Манба: Avitsenna.Uz