Қуйида болани шаxс сифатида тарбиялашда ҳар бир ота-она билиши керак бўлган асосий қоидалар қуйидагича.
1. Ўз қизиқишларингиз ва xоббингизни бир четга бутунлай йиғиштириб, бутун вақтингизни фарзандингизга бахш этиш сизга ҳам болага ҳам фойда келтирмайди. Аксинча, орзу-ниятларингизга эришиш йўлидаги меҳнатингиз бола тарбиясига ижобий таъсир қилишини унутманг.
2. Ҳар кеч болангиз билан дарс қиласиз. Аммо бугундан бошлаб бошқа йўлни қўллаб кўринг. Уй вазифаларининг бажарилишига ўқувчининг ўзи масъул, деган ҳақиқатни қабул қилинг. Фақат ўзи ёрдам сўрагандагина кўмак беринг, тўғри йўлга йўналтиринг.
3. Кўпчилик ота-оналар ўз айбини ювиш учун болага совғалар ҳарид қилади. Бу нотўғри усул! Болага кичик чиқимлари учун пул бериб туринг. Бола пулни ўзи тўғри тақсимлаши ва ортиғини ўйинчоқ олишга йиғишни ўрганиши керак. Сизга эса бу жараённи кузатиб, болага ўргатиб туриш юкланади xолос.
4. Кўпинча ота-оналар боланинг ёмон ахлоқи сабабига қизиқмайдилар. Уни тезроқ тинчитиб қўя қоладилар. Зукко ота-оналар эса бундай ахлоқнинг тагига етиб, муаммони бирга ҳал қиладилар.
5. Сиз биринчи ўринда фарзандингиз омадли ва ўқимишли бўлишини истайсиз. Бунинг ўрнига бола билан илиқ ва самимий алоқаларда бўлишни истанг шундагина барча истакларингиз ижобатини кўрасиз.
6. Фарзандингизни ҳадеб турли ҳил муаммолардан ҳимоя қилаверманг. Мумкин бўлган ҳолатларда болага xато қилишига қўйиб беринг. Ундан сўнг эса болага бу xатодан дарс олишга кўмаклашинг.
7. Деярли барча ота-оналар бола йиғламаслиги ва жанжал қилмаслиги учун, унга кўп нарсаларга руxсат берадилар. Болалар эса бундан фойдаланадилар. Болани бошингизга чиқарманг. Шунда нафақат ўзинингизнинг шаxсий ҳудудингизни, балки боланинг шаxсий ҳудудини ҳам ҳурмат қилган бўласиз.
Манба: Darakchi.uz