- Ҳомиладорлик тақвими: Биринчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Иккинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Учинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Тўртинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Бешинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Олтинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Еттинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Саккизинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Тўққизинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Ўнинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 11-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 12-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 13-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 14-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 15-ҳафта
Барчаси ўз навбати билан содир бўлмоқда, иккинчи уч ойлик токсикоз ва кайфият ўзгаришларининг йўқлиги билан сизни хурсанд қилишда давом этмоқда. Бола тез ўсмоқда, қорин юмалоқлашмоқда, бўлажак она эса ушбу осойишта давр роҳатини кўрмоқда.
Иккинчи фарзандига ҳомиладорларда ҳомиланинг илк қимирлашини ҳис қилиш имонияти бор. Аёлнинг иштаҳаси жуда ҳам яхши, ҳожатхонага тез-тез бориб туришга тўғри келмайди — бу ажойиб ҳолат. Тери чўзилиши ва ортиқча вазн олдини олишнинг айни пайти.
16-ҳафтада нималар содир бўлади?
Нормал равишда ривожланиб келаётган ҳомиладорлик бу вақтда қандайдир оғриқлар ёки лоҳасликлар билан хиралашиши керак эмас. Жисмоний оғирликлардан сўнг бироз заифлик ва чарчоқ ҳисси бўлиши мумкин, бироқ қорин пастининг оғриши, ўзини яхши ҳис қилмаслик кузатилса, у ҳолда шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Кўкрак катталашади, бироқ унинг оғриши камаяди. Баъзиларда бу пайтда узоқ кутилган ҳодиса содир бўлади — бола қимирлайди. Кўпинча аёл бу айнан нима эканлигини англамаслиги мумкин. Боланинг қимирлаши қорнингизда капалак қанотларини очиб-ёпаётгандек ҳиссиёт уйғотади.
16-ҳафтада ҳомиланинг ҳолати
Бу муддатда ҳомиланинг оғирлиги 100—120 граммни, узунлиги 11 сантиметрни ташкил қилади. Бола бўйнини тик тутиб тура олади, бошини ён томонга бура олади. Унинг юраги қаттиқ ишламоқда, жигари эса ҳазм қилиш функциясини ҳам бажара бошлади. Буйраклар ва сийдик пуфаги ҳам фаол ишлашга киришди. Бола ҳар 45 дақиқада бовул қилади.
Бу даврда шифокор боланинг қон айланиш тизимида нималар содир бўлаётганини айтиб бериши мумкин. Боланинг қони таркиби тўлиқ шаклланиб бўлди: энди қон гуруҳини ҳам, унинг резус факторини ҳам аниқлаш мумкин. Қонда ҳамон фетал (эмбрионал) гемоглобин ишлаб чиқарилмоқда. Бола туғилганидан ярим йил ўтибгина, фетал гемоглобин ўрнини оддий гемоглобин эгаллайди.
Оптимистга айланамиз
Гормонал ҳолат қарор топди: аёл осойишта ва безовталикдан холи. Кўпчилик оналар куч қуйилиб келаётганини ҳис қилади, оптимист каби фикрлай бошлайди, жуда кўп нарсаларни амалга оширишни истайди.
Боланинг ҳаёти юзасидан хавотирлар ортда қолди: иккинчи уч ойликда бола тушиши кам кузатилади.
Тўйимли нонушта, енгил кечки овқат
Бу вақтга келиб, аёл 2—2,5 килограмм вазн тўплайди. Бироқ вазннинг тезкорлик билан ортиши ҳали кузатилмайди. Кунига 4—5 марта овқатланишга ҳаракат қилинг, порциялар кичик бўлсин. Нонуштадан ҳеч қачон воз кечманг: у тўйимли ва фойдали бўлиши керак. Кечки таом эса енгилгина бўлаверсин. Овқатга қўшиладиган туз миқдорини анча чеклаш лозим.
16-ҳафтадаги ҳиссиётлар
Бу босқичда аёлнинг қорни сезиларли равишда олдинга чиқиб қолади. Иккинчи ҳомиладорликда у янада кўпроқ сезилади, чунки мускул ва пайлар чўзилган бўлади.
Қориннинг киндикдан қов супачасигача бўлган чизиғи ниҳоят даражада қорайиб кетиши мумкин. Пешона, ёноқлар, қаншар, кўз атрофларини доғ босиши мумкин. Терида меланин пигменти тўпланади, бироқ бу ҳеч ҳам хавфли эмас, туғруқдан сўнг ушбу ўзгаришлар йўқолади.
Кўкрак катталашган, ич кийим қулай бўлишига, тор бўлмаслигига эътибор беринг. Тиш ва милкларингизга ҳам эътиборли бўлинг, қандайдир муаммолар туғилса, тиш шифокорига боришни кечиктирманг, зеро шу давр бунинг учун айни мосдир.