- Ҳомиладорлик тақвими: Биринчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Иккинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Учинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Тўртинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Бешинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Олтинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Еттинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Саккизинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Тўққизинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Ўнинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 11-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 12-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 13-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 14-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 15-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 16-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 17-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 18-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 19-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 20-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 21-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 22-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 23-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 24-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 25-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 26-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 27-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 28-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 29-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 30-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 31-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 32-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 33-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 34-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 35-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 36-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 37-ҳафта
Туғруқ ҳозир ҳам, эртага ҳам бошланиб қолиши мумкин. Ёки яна бир ой сабр қилиши мумкин. Буларнинг барчаси — нормал ҳолат. Агар сиз қиз фарзанд туғилишини кутаётган бўлсангиз, айнан шу ҳафтада она бўлишингиз эҳтимоли катта. Қизлар одатда дунёга келишга шошилади.
Узоқ вақт ёлғиз қолмасликка ҳаракат қилинг. Агар ёнингизда ҳеч ким бўлмаса, доим ўзингиз билан телефонингизни олиб юринг. 38-ҳафтадаги туғруқ ўз муддатидаги ҳисобланади.
Бола ўзини қандай ҳис қилмоқда
Боланинг оғирлиги аллақачон 3 килограммга, бўйи эса 48—50 сантиметрга етган. У ҳамон йўлдош орқали озиқланмоқда. Боланинг танасидаги туклар йўқолиб кетиши, смазканинг миқдори ҳам камайиши керак.
38-ҳафтада бола бачадонда янада сиқилиб қолади ва шу туфайли камроқ ҳаракат қилади. Аммо унинг ҳаракатлари анча мувофиқлашади, ва у она қорнидан ташқаридаги ҳаётга деярли тайёр.
Боланинг юрак уриши дақиқасига 120—160 тани ташкил этади, у боши билан тос суягига тиғиз ҳолда жойлашиб олган. Туғруққа тўлиқ тайёр.
Она ўзини қандай ҳис қилмоқда
Энди йўлдош 1—2 кг тош босади, унинг диаметри 20 сантиметрга тенглашган. Бачадон киндикдан 16—18 см, қов симфизидан 36—38 сантиметрга узоқлашган. Ушбу даврда сиз янада кўпроқ ноқулайликни ҳис қиласиз; шишиш, ёмон тушлар, шунингдек, ёлғон дард бўлажак онани шу ҳафтада безовта қилиши мумкин.
Агар ухлаб қолишга қийналсангиз, уйқуга ётишдан аввал бир пиёла илиқ сут ичинг ва чап ёнингизда ётишга уриниб кўринг; оёқлар камроқ шишиши учун узоқ вақт тик турмасликка ёки ўтирмасликка ҳаракат қилинг, шўр таомлардан воз кечинг, оёғингизни тепароққа кўтариб ётинг. Агар сизни дард безовта қилса, ва сиз унинг ёлғон ёки ростлигини тушунмасангиз, у бошланганда хона бўйлаб юриб кўринг — ёлғон бўлса, у ҳаракат чоғида ўтиб кетади.
Ҳомиладорликнинг 38-ҳафтасида қорин
Она қорни ўзининг максимал катталигига етди. Тери таранг тортилган ва вақти-вақти билан қичишиб турибди. Бундан қутулиш учун ҳар куни унга тери чўзилишларига қарши ёғли крем ёки бодом ёғидан суринг. Шунингдек, ушбу ҳафтада қориннинг пастки қисми оғриши, киндик ўз “ин”идан чиқиб, шишиб қолиши мумкин. Бу борада биз берадиган маслаҳат битта — умидсизликка тушманг, туғруқдан сўнг барчаси ўтиб кетади ва аввалги ҳолатига қайтади.
Иккинчи ҳомиладорлик
Агар бу сиз учун иккинчи ҳомиладорлик бўлса, 38-ҳафтада туғруққа тайёрланаверинг, у кутилмаганда бошланиб қолиши мумкин. Шуни билиш керакки, иккинчи ва ундан кейинги болаларнинг туғилиши тезроқ ва осонроқ кечади. Аммо оғриқли ҳислар баъзан анча кучлироқ ҳам бўлиши мумкин.
38-ҳафтада қорин тош қотади
Бу муддатда қорин тош қотади, ажралмалар келади, қорин пастида оғриқлар пайдо бўлади, бел тортишиб оғрийди — буларнинг барчаси туғруқ яқинлигидан дарак беради.
Агар бола сукут сақласа
38—39-ҳафтада бола жим-жит бўлиб қоладиган ҳолатлар ҳам кузатилади, бола тор жойда шўхлик қила олмайди, ўмбалоқ оша олмайди, шу туфайли, у ухлашни афзал билади. Бироқ она қандайдир ҳаракатларни сезиши керак.
Унга, ўзингизга қулоқ тутинг. Агар бола жуда узоқ вақт жимиб кетса, шифокорга мурожаат қилиб, зудлик билан кўрикдан ўтинг.
Ўз “кулба”нгизга нисбатан меҳр уйғонади
38-ҳафтада онанинг кучи ва ғайрати ошиб, уй ишларига мамнуният билан киришиб кетади. Уй хўжалиги бўйича бундай фаоллик окситоцин ажралиб чиқиши билан боғлиқ, бу одатда бевосита туғруқдан аввал кузатилади.
Агар сизда ўз “ин”ингизни ёғ тушса, ялагудек қилиб тозалаш нияти туғилган бўлса, ўзингизга бундай хурсандчиликни ато этишингиз мумкин. Аммо эҳтиёткор бўлинг ва ҳомиладор аёлнинг қўлидан келмайдиган ишни қилманг.
Ҳомиладорликнинг 38-ҳафтаси: туғруқ даракчилари
Организм энди туғруққа тўлиқ тайёр. Тана аста-секинлик билан туғруқ тез орада содир бўлиши ҳақида ўзига хос сигналлар бера бошлайди, булар қуйидагилар:
- қориннинг пастга тушиши;
- тортишиш ҳисси;
- қорин юзасининг вақтинчалик тош қотиши;
- кучли бачадон тонуси;
- ажралмалар;
- вазннинг бироз камайиши.
38-ҳафтада туғруқ
Ушбу муддат нормал туғруқ учун тўла мос тушади. Агар сизда кесарча кесиш режалаштирилган бўлса, туғуруқхонага ётган маъқул. Шифокор операция санасини белгилайверса бўлади.
Оптимист бўлинг ва 38-ҳафтада туғруқ осон ва ҳеч қандай асоратларсиз ўтишига ишонинг!