- Ҳомиладорлик тақвими: Биринчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Иккинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Учинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Тўртинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Бешинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Олтинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Еттинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Саккизинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Тўққизинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Ўнинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 11-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 12-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 13-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 14-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 15-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 16-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 17-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 18-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 19-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 20-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 21-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 22-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 23-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 24-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 25-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 26-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 27-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 28-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 29-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 30-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 31-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 32-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 33-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 34-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 35-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 36-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 37-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 38-ҳафта
Ҳомиладорликнинг тўққизинчи ойи ўрталаб қолди. Агар ҳали туғмаган бўлсангиз, буни айнан ҳомиладорликнинг 39-ҳафтасида амалга ошириш учун барча шанслар бор.
Бола дунёга келишга тўлиқ тайёр. Она организми ҳам тайёр. Буёғига туғиш қолди, холос.
Бола ўзини қандай ҳис қилмоқда?
Бола аллақачон шаклланиб бўлган ва ўсишда давом этмоқда. Деярли мустақил одамча ҳозир 3—3,5 кг тош босади, бўйи 50—53 сантиметрга етади. Она қорнида у барча озуқаларни киндик ва йўлдош орқали олади, ўпкалар эса биринчи нафасга тайёр. Ичакда овқатнинг силжиши учун жавобгар бўлган қилчалар пайдо бўлди, ошқозонда эса унинг парчаланиши учун зарур бўлган ферментлар ишлаб чиқарилмоқда.
Боланинг ўмбалоқ ошиши учун жой умуман етмайди — у катталашиб кетган. Териси ёқимли оч пушти тусга кирган, демак тери ости асос яхши ривожланган.
Бола кўзида ўткирлик ва контрастлик бўйича таъсирчанлик пайдо бўлади, кўриш қобилияти аллақачон кенг ва рангли тус олган, ҳаракат ва лип-лип ҳаракатга реакция бор.
Киндикни кесиш қоидаси
Киндик бутун ҳомиладорлик давомида ўзининг аҳамиятли ролини бажарди. Аммо туғруқдан кейин ҳам унга жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш зарур.
39-ҳафтада киндик ичакчаси боланинг бўйнига ўралиб қолиши хавфи бор. Шуни назарда тутиб, акушерлар болани жуда эҳтиёткорлик билан чиқариб олади, киндик пульсация беришдан тўхташини кутади, шундан сўнггина уни кесади. Бундан аввал киндикни икки жойидан қисиб, спирт суради.
Кесилгандан сўнг, киндикнинг калта қисми қуриб, тушиб қолади. Бу туғруқдан кейин тахминан 5—7 кун ичида содир бўлади.
Она ўзини қандай ҳис қилмоқда?
Ҳомиладорликнинг 39 ҳафтаси давомида сиз 11—16 кг вазн тўпладингиз. Энди бошқа семирмайсиз, аксинча, бироз вазн ташлашингиз мумкин.
Бачадон туби қов симфизидан 36—40 см, киндикдан 16—20 см масофада жойлашган. Бачадон туби пасаймоқда, ҳомиланинг олдинги қисми туғруқ каналининг юқори қисмига киришни бошлайди.
Йўлдош қаримоқда, бола кислород танқислигини ҳис қилмаслиги учун, тез-тез тоза ҳавога чиқиб туринг. Бачадон сийдик пуфагига кучлироқ босим ўтказа бошлайди, шунда сиз чот орасида санчиқли оғриқни ҳис қилишингиз мумкин.Ёлғон ёки ҳақиқий дард бошланиши мумкин. Туғиш пайти келган-келмаганини аёлнинг ўзи ёки шифокор ёрдами билан аниқлаш мумкин. Асосийси, дард вақтида саросимага тушманг. Ўз вақтида ва эсон-омон туғиб оласиз.
39-ҳафтада қорин тош қотади
Туғруқдан аввалги сўнгги босқич бошланди. Охирги қийинчиликлар қолди, холос, шундан кейин чақалоқ бағрингизда тинчгина дам олади. 39-ҳафтада қорин тош қотиши, тортишиб оғришлар, қўл-оёқлар шишиши безовта қилиши мумкин.
Шунингдек, ушбу ҳафтада бел зирқираб оғрийди, шиллиқ тўсиқ чиқиб кетади, қоринда тез-тез спазм пайдо бўлиб туради, қон аралаш ажралмалар келади, иштаҳа очилиб кетади, ич кетади ёки суюлади, қоғоноқ суви оқиб кетади — буларнинг барчаси туғруқ яқинлигидан дарак берувчи белгилардир.
Иккинчи ҳомиладорлик
Бу сиз учун иккинчи ҳомиладорлик бўлса, шуни билингки, сизда туғруқдан аввалги белгилар биринчи марта туғаётган аёллардаги белгиларга жуда ўхшаш бўлади, бироқ боланинг туғилиш жараёни анча тезкорлик билан содир бўлади, чунки у туғруқ йўлидан тез ўтади. Биринчи тажрибадан келиб чиққан ҳолда, организмингизнинг ўзи ҳаммасини яхши билади.