- Ҳомиладорлик тақвими: Биринчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Иккинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Учинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Тўртинчи ҳафта
Акушерлик ҳисоб-китоблари бўйича ҳомиладорликнинг бешинчи ҳафтаси бўйида бўлган пайтдан бошлаб учинчи ҳафтадир. Умуман олганда, ушбу давр анча ижобий. Аёл организми аста-секинлик билан ўзгара бошлайди, ҳомила эса ўсаверади.
Тўртинчи ҳафтадаги ҳис-туйғулар
Айнан бешинчи ҳафтада аёлларнинг кўпчилиги ҳомиладор бўлганидан хабар топади. Биринчидан, ҳайз кечика бошлайди. Шунингдек, аёлни лоҳаслик ва кайфиятдаги ўзгаришлар безовта қилиши мумкин, булар организмнинг гормонал ўзгариши билан боғлиқдир.
Ҳомиладорликнинг бешинчи ҳафтасидаги белгилар
Ушбу муддатда тест доим ҳам тўғри натижани кўрсатмаслиги мумкин, чунки қондаги ҳомиладорлик гормони ҳали жуда кам. Бироқ бошқа қатор белгилар кузатила бошлайди, булар:
- кўнгил айниши, айниқса, эрталаблари;
- сут безларининг катталашиши ва сезгирлигининг ошиши;
- баъзан қориннинг тортишиб оғриши;
- турли ҳидларга нисбатан таъсирчанликнинг ошиши;
- уйқучилик, ланжлик, тез толиқиб қолиш ва бошқалар.
Ҳар бир ҳомиладорлик ва ҳар бир организм ўзига хос бўлгани туфайли, бундай ўзгаришлар содир бўлмаслиги ҳам мумкин, бу нормал ҳолат ҳисобланади.
Шунингдек, ҳомиладорликнинг бешинчи ҳафтасида аёл турли янги ҳис-туйғуларни бошидан кечириши мумкин. Булар таъсирчанлик ва нозик кўнгиллиликдан тортиб, илҳомланиш ва “тоғни талқон қилиш”га тайёрлик туйғуларидир. Баъзан эса ёш бола каби йиғлоқи ва ожиз бўлиб қолиши мумкин. Кескин ҳаракатлар чоғида бош айланиши, баъзан қорин оғриши, шунингдек, ажралмалар келиши мумкин.
Ҳомиладорликнинг бешинчи ҳафтасида нималар содир бўлади
Бу пайтда ҳомила ҳали жуда кичик. Бироқ ультра товушли текширувдан ўтганда, унинг мавжудлигини аниқ айтиш мумкин. Кўпинча шифокор бачадон бўшлиғида уруғланган тухум борлигинигина аниқлайди.
Бўлажак чақалоқнинг ички органлари “куртаклари” шаклланишда давом этади. Бу даврда нафас йўллари тизими пойдевори қўйилади, шунингдек, асаб тизими шакллана бошлайди. Айни пайтда у асаб қувурчасидангина иборат бўлиб, у бош мия “куртаги” билан тугайди. Ҳомила организми ҳужайралари фаол тарзда бўлинишда давом этмоқда. Айнан шу муддатда қон томирлари ва юрак тизими шаклланишни бошлайди. Бешинчи ҳафтада ҳомиланинг узунлиги бор-йўғи 2 миллиметрни ташкил этади.
Бу даврда ҳам бола тушиши хавфи анча юқори бўлгани сабабли, фаол вақт ўтказиш, спорт билан шуғулланишдан яқин тўққиз ойга воз кечиш зарур.