Биласизми?

«Ҳукумат болалар нигоҳида» сайтининг қорақалпоқча версияси ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раҳбарлигида «Ҳукумат болалар нигоҳида» («Kids.Gov.uz») сайти қорақалпоқ тилида ишлай бошлади. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Эндиликда янада кўпроқ болажонлар ушбу сайт орқали давлат нима дегани, қандай вазирликлар бор, уни ким бошқаради, нима учун армия керак каби кўплаб саволларга жавоб олиши, шунингдек, ҳукумат тузилиши ҳақида кенг тушунчага эга бўлиши мумкин.

кидс1-680x473

«Ҳукумат болалар нигоҳида» лойиҳаси 2016 йил «Соғлом она ва бола йили» деб эълон қилиниши муносабати билан ишлаб чиқилган бўлиб, лойиҳанинг мақсади ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг татбиқ этиш, болаларда «Давлат» ва «Ҳукумат» ҳақида тасаввурлар, Ўзбекистон ҳақида умумий тушунчалар шакллантиришга хизмат қилади.