Биласизми?

Касал болани даволашнинг энг осон йўли

Бола касал бўлганида онанинг кўнглига ҳеч нарса сиғмай қолади. Болани даволаш учун палон пуллик дориларга пулини ҳам, шифокорлар қабулига тушиш учун вақтини ҳам аямайди.

Болани она ҳам даволаши мумкин. Бунинг учун фақат меҳрга тўла қалб талаб этилади, халос.

Она меҳри витамини.

Ушбу оддий сўзлар билан она бола организмини фойдали витамин билан тўйдира олади: "Сен менинг ҳаётимдаги энг керакли инсонсан. Сен мен учун қадрлисан. Мен сенсиз яшай олмайман. Даданг ва Онанг сени жуда яхши кўрамиз!"

Она-терапия.

Енгил касалликларда даво воситаси: "Сен жуда кучлисан ва соғломсан. Сенинг юрагинг, тананг ва қорнинг кучли ва соғлом. Сен яхши овқатланасан ва соғлом ривожланасан. Сен жуда кам касал бўласан."

Психологик кўмак.

Боланинг психикаси синмаслиги учун унга озуқа бериб туриш лозим. "Сен ёқимли боласан. Яхши ухлайсан. Асабий эмассан. Сабр-тоқатли ва ақлли боласан. Тилинг яхши ривожланган. Миянг яхши ишлайди. Сенда ҳаммаси яхши бўлади."

Кучли зарба.

Бола қаттиқ касал бўлганида дори воситаларидан ташқари онанинг меҳр ва эътибори ниҳоятда керак. Она ўзининг ширин сўзу-меҳри билан касалликка зарба бериши лозим. "Сени жуда яхши кўраман. Сен бизга кераксан. Касалликларинг йўқ бўлиб кетсин. Касаллигингни олиб ташлаб юбораман. Қийналганларингни олиб унутиб юбораман. "

Бола ота-онасидан ҳадеб танбеҳ эшитаверса, касал бўлиши осон бўлиб қолади. Ота-онаси ишонмаган, урушган болани тузалиши қийинроқ кечади.

Ота-она болага чарчов, алам ва ранжиш кўзлари билан қараса, боланинг ҳаётида омадсизликлар ва касалликлар кўп юз беради. Бу тасдиқланган психологик фактор.

Ҳар куни болага камида 3 марта ота-она меҳрга тўла сўзларни айтиши лозим. Бола онасининг гапларини ҳис этиб қабул қилиши керак. Касал бўлган болага эса, бундан 10 баробар кўпроқ меҳр ва эътибор талаб этилади.

Болага ҳар доим, "Мен сени яхши кўраман", деб юришга одатланинг.

Мақола ёққан бўлса, дўстларингиз билан бўлишинг!

Манба: Uzbaby.uz