Мактабларда бошланғич синф ўқувчиларининг нутқ нуқсонларининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, жисмоний ва психик ривожланишидаги камчиликларни коррекциялаш, ўқувчиларнинг оғзаки нутқидаги нуқсонларини бартараф этишда ёрдам кўрсатиш учун логопедия шохобчалари ташкил этилади.
Kun.uz'нинг ёзишича, логопедия шохобчасига қабул қилинадиган ўқувчиларни аниқлаш ва саралаб олиш учун ҳар йили сентябрь ойининг 3-санасига қадар умумтаълим муассасаси директорининг буйруғига мувофиқ ишчи гуруҳ тузилади.
Логопедия шохобчасига оғзаки нутқ нуқсонлари ва товушлар талаффузида камчиликлари аниқланган, ташхис натижалари қуйидагича бўлган ўқувчилар қабул қилинади:
нутқи тўлиқ ривожланмаган I синф ўқувчилари;
товушлар талаффузида камчиликлари бўлган I — IV синф ўқувчилари;
нутқ аппарати аъзоларининг тузилиши ва ҳаракатида нуқсонлари (ринолалия, дизартрия, дудуқланиш) бўлган I — IV синф ўқувчилари.