Ўғил фарзандлар тарбиялаётган кўпчилик ота-оналарни уларга низолардан ўзини четга олишни ўргатиш керакми ёки йўқми деган савол қизиқтиради.
Бу саволга болалар шифокори, 20 йиллик тажрибага эга бўлган ўсмирлар психотерапевти, қўл жангининг русча усули бўйича инструктор ва гешталт-тренер Андрей Метельский жавоб беради.
Экспертнинг фикрича, ўғил болалар муштлашишни билиши керак, чунки бу уларнинг келажакдаги ривожланишига таъсир кўрсатади. Ва ҳатто саломатлиги, ўзлаштириши ва руҳий ҳолати билан боғлиқ муаммоларни ҳам ҳал қилишда ёрдам беради.
Шифокорлик бўйича тажрибаларнинг кўрсатишича, кўпчилик муаммоларга асосан болалик пайтида юз берган ҳал қилинмаган низолар сабаб бўлади.
Шунингдек, Андрей Метельский ота-оналарга ўғил болаларнинг ўз низоларини ўзлари мустақил ҳал қилишига имкон беришни маслаҳат беради.
«Болалар ўз муаммоларини ўзи ҳал қилиши керак. Агар ўғлингизни тенгдошларидан бири урган бўлса, бу ерда сизнинг йўл қўйган асосий хатонгиз ўғлингизга ўзини ҳимоя қилишни ўргатмаганингиз эканини тушунишингиз керак», — дейди Метельский.
Манба: Daryo.uz