Биласизми?

Ўқитувчи билан қандай дўстлашиб олиш керак?

Мураббий сизнинг фарзандингиз билан кўп вақтини бирга ўтказади ва унинг ўсишига катта таъсир кўрсатади, шунинг учун ўқитувчи ёки тарбиячи билан ўзаро тил топишиш жуда зарур.

Биринчи қоида – ҳар қандай ўқитувчи ҳақида ота-оналардан яхши-ёмон гапларни эшитасиз, лекин сиз олдиндан хулоса чиқарманг. У ҳақида ўз фикрингизни ҳосил қилишга ҳаракат қилинг

Маълумотлар йиғинг

Ўқитувчи билан биринчи учрашувдан олдин у ҳақда асосий маълумотларни билиб олинг. Масалан, иш тажрибаси кам бўлган ёш ўқитувчи қизиқарли вазифалар ўйлаб топиш йўли билан болаларни қизиқтиришга ҳаракат қилиши мумкин. Катта тажрибали ўқитувчи эса ўқитиш борасида ўзининг жиддий қарашларига эга бўлади.

Боланинг олдида ўқитувчини танқид қилманг

Ўқитувчининг устидан кулиш билан, сиз ўқувчи олдида унинг ҳақ-ҳуқуқини пастга урасиз, буни эса болалар кечирмайди. Фарзандингизнинг кўз олдида ўқитувчининг обрўсини кўтаришга ҳаракат қилинг, бўлмаса яхши муносабатларни ўрната олмайсиз.

Тўғри мулоқотда бўлинг

Ўқитувчига худди бошқалар сизга қандай муносабатда бўлишларини хоҳлаганингиздек муносабатда бўлинг. Аввал эшитинг, кейин гапиринг. Ўқитувчини бирдан саволларга кўмиб ташлаш ва ўз фикрини тушунтиришга ҳаракат қилиш керак эмас. Ҳар бир ҳолатни тўғри баҳолашга ва ўқитувчининг фикрини тушунишга ҳаракат қилинг.

Фаол бўлинг

Ўқитувчини яхшироқ тушуниш учун кўпроқ алоқада бўлиш керак. Мактаб ҳаёти билан қизиқинг, ота-оналар йиғилишларига боринг, муҳим масалаларни ҳал қилишда қатнашинг. Ўқитувчилар уларнинг ҳаётини бироз енгиллаштирадиган фаол ота-оналарни яхши кўради. Ҳар қандай ёрдам, ҳатто унчалик катта бўлмаса ҳам, сизнинг ўқитувчи билан бўлган муносабатларингизни яхшилайди.

Манба: Daryo.uz