Биласизми?

Ўсмирларга семизликнинг олдини олиш борасида тавсиялар берилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўсмирларда семизлик ривожланишининг олдини олиш учун етарлича ухлашни тавсия қилди. Бу ҳақида ЖССТнинг юқумсиз касалликлар профилактикаси ва уларга қарши курашиш бўйича Европа идораси раҳбари Жоао Бреда маълум қилди, деб ёзади Kun.uz.

"Уйқу соатларининг кам бўлиши ва семизликнинг ривожланиши ўртасида боғлиқлик бор. Болалар етарлича ухлашлари кераклигига шубҳа йўқ, бу семизлик профилактикаси учун жуда муҳимдир", - дея таъкидлади Бреда.

Унинг сўзларига кўра, ўсмирлар учун энг мақбул уйқу 9 ва ундан кўпроқ соатдан иборатдир.