Янги ўқув йили бошланганча, республикадаги 22та касб ҳунар коллежи мутахассислик йўналишини ўзгартиради, деб хабар бермоқда Kun.Uz сайти.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 23 майдаги қарори билан, 2016/17 ўқув йилида ўрта махсус, касб таълим муассасаларига қабул параметрларини тасдиқлади.
Унинг қабул квотаси, мактаб ўқувчилари битирувчилари сони билан бир хил — 476616 ўрин.
Шулардан 443856 ўқувчи касб-ҳунар коллежларида, 32760 ўсмир академик лицейларда таҳсилни давом эттиради.
Ўқув йили бошлангунча, 22 та касб-ҳунар коллежи, касб ва мутахассисликларни кенгайтириш йўли билан қайта шакллантирилади.