Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Сингапурда 13—14 август кунлари ўтказилган математика бўйича халқаро олимпиадада бешта олтин медални қўлга киритди, дея хабар бермоқда Daryo.Uz.
Singapore International Math Olympiad Challenge олимпиадасида дунёнинг турли бурчакларидан келган 780 нафар мактаб ўқувчиси қатнашди.
Фан олимпиадасининг олтин медаллари Абдураҳим Орипов, Муҳаммадамин Раҳмонбердиев, Абдулла Ғайратуллаев, Марина Тен ва Владислав Галперинга насиб этди.
Ўзбекистоннинг бошқа вакиллари кумуш, бронза медалларни ҳамда жамоа мукофотларини қўлга киритди.