Баъзи болалар жуда имиллаган, одамови ва оғир-босиқ бўлади. Улар жуда кичкиналигиданоқ болаларни узоқдан кузатишни яхши кўради. Болалар билан бирга ўйнамайди, тўрт ёшга тўлганда зўрға гапиришни бошлайди. Бундай табиатли болаларни руҳшунослар флегматиклар деб атайди.
Флегматик боланинг табиатини қандай қилиб тўғрилаш мумкин?
-
Одамовилигидан бошлаймиз
Бола ёлғизликни яхши кўради, тенгдошлари билан кам ўйнайди. Кеч гапириш, атрофдаги муҳит тўғрисидаги тасаввурнинг камлиги ва ҳаддан ташқари тортинчоқлик шу туфайли пайдо бўлади.
Иложи борича бола билан кўпроқ мулоқотда бўлиш, бирга қўшилиб ўйнашга ҳаракат қилиш, меҳмонга, дўконларга, жамоат жойларига бирга олиб юриш керак.
-
Болалар боғчаси алоҳида банд бўлиб ҳисобланади
Бир томондан, эркин бўлиб ўсиши учун болага коллектив керак. Иккинчи томондан – агар ҳали эрта бўлса, у янада баттарроқ ўз-ўзи билан бўлиб қолиши мумкин. Болалар боғчаси учун энг мувофиқ ёш – 3 ёш ҳисобланади. Агар у боғчада овқат емаса, тарбиячи ва болаларга эътиборсиз бўлса – уни вақтинча у ердан олишни ўйлаб кўринг.
-
Сусткашлик
Болани жалб қилиш керак. Бунинг учун қум соатлар жуда яхши. 20 дақиқалик қум соат сотиб олинг, уни тескари қилиб қўйинг ва қумлар тўкилиб бўлгунча бажариш керак бўлган топшириқ беринг.
-
Эринчоқлик
Бу ерда ҳам жалб қилиш жуда муҳим. Топшириқ беринг, у энди катта бўлганини ва сиз унга ишонишингизни айтинг. Ва албатта рағбатлантиринг. Бақириш билан ҳеч нарсага эриша олмайсиз – флегматиклар ўзи билан ўзи бўлиб қолади ва сизни эшитмайди.
-
Ўсишнинг кечикиши
Тоқатлилик талаб қилинадиган ривожлантирувчи ўйинлар билан шуғулланиш керак, чунки флегматиклар жуда сабрли бўлади. Бунинг учун уйда ҳар куни 15-30 дақиқа шуғулланиш етарли бўлади.
-
Одамовилик
Ўз ҳиссиётларини ифодалаш жуда муҳим. Бунинг учун тимсоҳ типидаги ўйинлар мос келади: қаерда қилиқ қилиш, қаерда мимика билан ишлаб ўз ички дунёсини тушунтириш. Ўз ҳиссиётларингизни кўрсатишдан тортинманг.
-
Қатъиятсизлик
У ҳам кўпинча бундай кичкинтойларда бўлади. Ва уларнинг ота-оналарида ҳам! Ҳеч кимнинг гапига қулоқ солманг, таққосламанг ва «менинг болам ривожланмаяпти ёки тентак» деган фикрни хаёлингизга келтирманг. Мана кўрасиз, у ҳаммадан яхши бола бўлади, бу сизнинг қўлингиздан келади! Унга иложи борича меҳрингизни беринг, севинг!
Манба: Daryo.uz