Биласизми?

Оксфорд экспертлари: Селфи болалар битлашининг сабабларидан бири

Смартфонлар болалар ўртасида битлар тарқалишига хизмат қилади, деб ҳисобламоқда Оксфорд университети экспертлари: болалар селфи тушиш учун яқинлашганда битлар бир бошдан бошқасига ўтади. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Ўз смартфони ва планшети бўлган болаларда бошқаларга қараганда битларни орттириб олиш хавфи юқорироқ. Оксфорд университети мутахассислари болалар касалхонасида ўтказган тадқиқотдан кейин шундай хулосага келди.

Бир ой давомида касалхонанинг педиатрия бўлимига мурожаат қилган ота-оналар махсус сўровнома тўлдирган. Ҳаммаси бўлиб 92 та сўровнома тўлдирилган ва уларга 202 нафар бола ҳақида маълумот киритилган.

Болаларнинг 45 фоизи сўнгги беш йилда битлардан жабрланган. Кўпинча булар 6—9 ёшли ака-ука ва опа-сингиллари бор қизлар бўлган.

Смартфонлар болаларнинг қарийб ярмида бўлган. Бештадан иккитаси селфи қилишни яхши кўрган.

Тадқиқотчиларнинг тушунтиришича, смартфонсиз болалар орасида битлаганлар 29,5 фоизни ташкил қилган. Смарфони бор болаларнинг 62,5 фоизи педикулёздан қийналган. Ёш селфи ишқибозлари орасида «битлаганлик» 55 фоизни ташкил қилган.