Ҳеч бир фотосессия бузилган кадрларсиз ўтмайди. Ё кўзимизни юмиб қоламиз, ёки кимдир чақириб қолганлиги учун ўгирилиб қоламиз. Баъзан эса сочларимиз юзимизнинг ярмини тўсиб қолади. Лекин чақалоқлар фотосуратларни сира бузиб қўймайдигандек туюлади. Ахир улар шунчалар ширин ва ёқимтойки, уларни кун давомида узлуксиз суратга олиш мумкин. Бироқ шу ерда адашамиз. Чақалоқлар ҳам кадрларни бузиб қўя олади ва улар буни "моҳирона" ва ўзига хос тарзда амалга оширади.
Буларнинг барчасига уларнинг олдиндан огоҳлантира олмаслиги сабаб бўлади. Қуйида кўришингиз мумкин бўлган суратлар кайфиятингизни чоғ қилса ажабмас.
Ширин болакайлар томонидан бузиб қўйилган суратларни томоша қилинг...
Мақолани тайёрлашда "Я Happy Мама" сайти маълумотларидан фойдаланилди.