Ар-Раҳийм исмингла қилдим ибтидо, Ёр бўл бу бандангга Сен қодир Худо. Ўн саккиз минг оламнинг Сен шоҳисен, Ҳар ниҳону зоҳирин огоҳи Сен. Эй қадиму, холиқу ворис, бақо, Сен яратдинг илм ила арзу само Таърифингни айлайин қай тил била, Сўйласам бўлмас адо юз йил била. Эй Худо, саҳву гуноҳим беҳисоб, Сен ўзинг раҳм айлагил рўзи азоб. Жоҳилу нодонга ҳаргиз қўшлма ёр, Этма нокас аҳлига муҳтожу хор. Хаста бу Соҳиб Камолинг шод қил, Илм нури-ла дилин обод қил. А
АББОС (а.)- қовоғи солиқ, хўмрайган, жиддий. Баъзи болалар шу ҳолатда туғилади. АБДУЛАЗИЗ (а.) - иззат ва куч-қудрат соҳиби бўлган ғолиб Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛАЗИМ (а.) - буюк Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛВАЛИ (а.) - дўст, мададкор Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛВАҲҲОБ (а.)- барча учун ўз неъматларини текин ато этувчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛВОҲИД (а.)- битта, ягона, танҳо бўлган Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛЖАББОР (а.) - бандаларнинг ишларини ислоҳ қилувчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛЖАЛИЛ (а.)- барча жиҳатдан мукаммал ва гўзал улуғ Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛЛАТИФ (а.)- лутфу эҳсон, чексиз марҳаматлар соҳиби бўлган Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛАҲАД (а.)- якка-ягона бўлган Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛКАРИМ (а.)- карим қилувчи, саховат кўрсатувчи ва бандаларининг гуноҳларини кечирувчи, авф этувчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛЛОҲ (а.)- Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛМАЛИК (а.)- подшоҳ Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛФАТТОҲ (а.) - раҳмат хазиналарини очувчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛХОЛИҚ (а.)- яратувчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҚАҲҲОР (а.)- барчани бўйсўндирувчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҚОДИР (а.)- ҳамма нарсага қодир бўлган, куч қудрат соҳиби Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҒАФУР (а.) - бандаларинннг гуноҳларини яшириб, жазо бермай турувчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҒАФФОР (а.) - бандаларининг хато ва гуноҳларини кечирувчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҒАНИ (а.)- ҳеч нарсага эҳтиёжсиз, бой Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҲАЙ (а.)- абадий тирик Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҲАМИД (а.)- ҳамиша, доимо ҳамду санога, мақтовга сазовор бўлган Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҲАКИМ (а.) - ҳикмат ва чексиз билимлар соҳиби бўлган Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҲАФИЗ (а.)- ўз панохдда сақловчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУРРАЗЗОҚ (а.) - барча тирик мавжудодга ризқ берувчи Аллоҳнинг бандаси.АБДУРРАУФ (а.)- ўта меҳрибон, раҳмати кенг Аллоҳнинг бандаси. АБДУРРАШИД (а.)- барча ишлари тўғри чиқувчи Аллоҳнинг бавдаси. АБДУРРАҲИЙМ (а.) - раҳмли Аллоҳнинг бандаси. АБДУРРАҲМОН (а.) - ўта меҳрибон Аллоҳнинг бандаси. АБДУССАМАД (а.)- ҳожатбарор Аллоҳнинг бандаси. АБРОР (а.)- покиза, яхши хулқ-атвор эгаси. АДОЛАТ (а.) - одиллик. АЗАМАТ (а.)- улуғ, қудратли. АКБАР (а.)- буюк, улуғ. АКМАЛ (а.) - энг етук, энг мукаммал. АКРАМ (а.)- карамли, сахий АЛИ (а.)- олий, энг юксак. АЛИШЕР (а.-ф.т.)- шердек қудратли, жасур, довюрак бола. Алидек куч-қудрат ва ақл-заковат эгаси бўлсин. АМИР (а.)- ҳукм қилувчи, ҳукмдор, йўлбошчи. АНБАР (а.) - ёқимли, хушбўй, ажойиб ҳидли. АНВАР (а.)- нурли, ёруғ, чароғон ёки иқболи порлоқ бола. АРСЛОН (а.)- шер, шердек қудратли, довюрак, қўрқмас бўлсин. АСАД (а.) ? Шер. Асад ойида туғилган бола ёки Шердек кудратли, қўрқмас, довюрак бўлсин. АСАДУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг шери ёки Аллоҳнинг шердек қудратли, довюрак, жасур бандаси. АСАЛ (а.) - асалдек ширин, севимли қиз. АСОМИДДИН (а.)- диннинг кўмаги, ёрдами, мадади. АЗИЗ - қадрли, ҳурматдаги инсон. АЪЗАМ (а.)- энг буюк. АҲМАД (а.) - Аллоҳга олқиш ва ҳамду санолар айтувчи, олқишга сазовор, мақтовга лойиқ. АҲРОР (а.)- меҳру мурувватли, мархаматли.
Б
БАДРИДДИН (а.) - диннинг тўлин ойи. БАРНО (ф.т.) - келишган, чиройли. БАСАНДА (ф.т.) - оилада кетма-кет қизлар туғилса, энди етарли бўлди, энди киз бола тугидиши тўхтасин, деган маънода ушбу исм қўйилган. БАХТИЁР (ф.т.) - бахт-саодат, қувонч ёр бўлсин. БАҲОДИР (ф.т.) - ботир, куч-қудратли. БАҲОР (ф.т.) - баҳорда туғилган фарзанд ёки ҳаётда баҳордек гўзал, чиройли, файзли бўлсин. БАҲРИДДИН (а.) - диннинг нури, шуъласи. БАҲРОМ (ф.т.) ? Миррих (Марс) сайёрасининг номи бўлиб, у қадимдан бахт ва саодат тимсоли сифатида тараннум этилган, шу билан бир қаторда қадимги эрон шоҳларидан бири бўлган Баҳромга хам нисбат берилиб, куч-қудрат соҳиби бўлсин, деган маънода хам ушбу ном болага берилган. БЕКЗОД (ўзб-ф.т.) - беклар авлодидан бўлган бола ёки бек фарзанди, боласи. БЕКМУРОД (ўзб-а.) - беклар авлодидан бўлган бола улгайиб, орзу мақсадига етсин. БЕРДИМУРОД (ўзб-а,) - Аллоҳ бизга ўғил ато килиб, орзу мақсадимизга етказди еки Аллоҳ берган бола вояга етиб, мурод-мақсадига эришсин. БЕҲЗОД (ф.т.)- яхши саодатли кунда туғилган, яхши аслзода бола. БЕҲРУЗ (ф.т.)- бахт-саодатли кунда туғилган бола. БИБИХОЛ (ўзб-ф.т.) - хол билан туғилган, эътиборли аслзода қиз. БИНАФША (ўзб.)- бинафшадек нафосатли, сулув, кўркам БОБУР (ўзб.)- йўлбарс. БОЗОР (ф.т.) - бозор куни туғилган бола. БОЙМУРОД(ўзб-а.) - бой-бадавлат бола, улғайиб орзу муродига етсин. БОЙҚОБИЛ (ўзб-а.)- эс-ҳушли, ақлли, мўмин-қобил бола, улғайиб бой-бадавлат бўлсин. БОЛТА (ўзб.)- киндиги болта билан кесилган бола ёки болтадек кескир, ўткир, мустаҳкам бўлсин. БОТИР(ўзб-мўг.) - мард, паҳлавон, довюрак, жасур. БЎРИ (ўзб.)- туғилганда тиши мавжуд бўлған бола.
Д
ДАВЛАТ (а.) - давлатманд, бой, саодатли, толеи порлоқ бўлсин. ДАВРОН (а.) - даврининг, замонасининг бахтиёр фарзанди бўлсин. ДИЛАФРЎЗ (ф.т.) - кўнгилни ёритувчи, қалбни қувончга тўлдирувчи зебо қиз. ДИЛБАР (ф.т.) - кўнгилни олувчи, суюкли, гўзал. ДИЛМУРОД (ф.т-а.) - дилдаги муродга, орзуга етказган бола. ДИЛНАВОЗ (ф.т.) - дилни эркаловчи, кўнгилга завқу шавқ бағишловчи севимли зебо қиз. ДИЛНОЗ (ф.т.) - нозик қалб соҳиби. ДИЛОВАР (ф.т.) - жасур, қўрқмас, довюрак, шижоатли. ДИЛОРО (ф.т.) - кўнгилни безовчи, дилга оро берувчи қиз. ДИЛОРОМ (ф.т.) - дилга ором берувчи, кўнгилга таскинва ҳузур-халоват бахш этувчи. ДИЛРАБО (ф.т.) - кўнгилни жалб қилувчи, дилни тортувчи, суюкли, гўзал қиз. ДИЛШОД (ф.т.) - дили шод бўлиб юрсин ёки қалбларга севинч, шоду хуррамлик бахш этган бола. ДУРДОНА (а-ф.т.) - инжу, дур донасидек бебаҳо, қадрли, чиройли қиз.
Э
ЭЛБЕК (ўзб.) - улгайиб элнинг бега, сардори, йўлбошчиси бўлсин. ЭЛДОР (ўзб-ф.т.) - улғайиб юқори мартабалар эгаси, элнинг йўлбошчиси, раҳнамоси, ҳукмдори бўлсин. ЭЛМУРОД (ўзб-а-.)- эл орзу қилган фарзанд бўлсин, элини орзу-муродига эриштирсин. ЭРАЛИ (ўзб-а.) - жасур, дойюрак, мард бола Алидек куч-қудрат, ақл-заковатли бўлсин. ЭРГАШ (ўзб.) - ака ва опаларига эргашиб юрсин. ЭРКИН (ўзб-) - эркин, озод, ҳур бола. ЭСОН (ўзб.) - соғ-саломат, омон-эсон ўссин. ЭШБЕК (ўзб.) - беклар наслидан бўлган бола улғайиб, ака-укаларига ҳамдам, эш, ҳамнафас бўлсин. ЭШБЎРИ (ўзб.) - бўри ҳамроҳи, йўлдоши бўлиб, унн ёмон кучлардан, ёвуз руҳлардан ҳимоя қилсин, асрасин. ЭШДАБЛАТ (ўзб-а.) - мол-дунё, давлатга эришиб, бой-бадавлат бўлсин, ризқи бутун бўлиб, бахтли, тотув ҳаёт кечирсин. ЭШМУРОД (ўзб.-а.) - орзу кдяинган ҳамроҳ ёки орзусига ҳамроҳ бўлиб, мурод-мақсадига етсин. ЭШҚОБИЛ (ўзб.) - одобли, эс-ҳушли, қобил бола, ака- укаларига йўлдош, ҳамдам, эш бўлсин. ЭЪЗОЗ (а.) - эътиборга, ҳурмат-эҳгиромга сазовор бўлган қадрли, қимматли, суюкли бола. ЭҲСОН (а.) - совға, туҳфа.
Ф
ФАЗИЛАТ (а.) - яхши хислатли. ФАЗЛИДДИН (а.) - диннинг фазли, камоли. ФАЙЗУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг марҳамати ёки Аллохнинг ризқу насибали, омадли бандаси. ФАРАНГИЗ (ф.т) - нур таратувчи, шуъла сочувчи гўзал қиз. ФАРИД (а.) - якка, ягона. ФАРИДА (а.) - якка, ягона, тенгсиз қиз. ФАРМОН (ф.т.) - буйруқ, Аллоҳнинг фармони, амри билан дунёга келган бола. ФАРОРАТ (а.) - ҳузур-халоват, роҳат-фароғатда яшасин. ФАРРУХ (ф.т.) - юзидан нур ёгалувчи, очиқ чеҳрали, чиройли, кўркам. ФАХРИДДИН (а.) - диннинг фахри, ғурури. ФЕРУЗ (ф.т.) - енгилмас, юлиб. ФЕРУЗА (ф.т.) - ғолиб, иқболи баланд зебо қиз. ФИРУЗ (ф.т.) - саодатли, иқболи порлоқ ёки енгилмас, ғолиб, ФИРУЗА (ф.т.) - саодатли ёки фирузадек бебаҳо, қимматли, гўзал, зебо қиз ёки нурли, юзидан нур таралувчи. ФОЗИЛ (а.) - билимдон, доно, зукко. ФОЗИЛА (а.) - билимли, зукко қиз.
Г
ГАВҲАР (ф.т.) - гавҳардек қимматли, бебаҳо, асл, зебо қиз. ГАВҲАРШОД(ф.т.) - гавҳардек бебаҳо, қимматли, қадрли, қувноқ, шоду хуррам зебо қиз. ГУЛАНДОМ (ф.т.) - гулбадан, нозик, гўзал қиз. ГУЛАСАЛ (ф.т-а.) - гулдек чиройли, нафис, асалдек ширин, тотли, севимли қиз. ГУЛЖАМОЛ (ф.т-а.) - ҳусни жамоли гулдек зебо қиз. ГУЛЖАҲОН (ф.т.)- жаҳоннинг гулдек гўзал қизи. ГУЛНОЗ (ф.т.) - гулдек нозик ва нозли гўзал қиз. ГУЛРУҲ (ф.т.) - юзи гулдек гўзал қиз. ГУЛЧЕҲРА (ф.т.) - гулюзли, чиройли қиз. ГУЛШАН (ф.т.) - ҳаёти гулзордек файзу тароватли бўлсин. ГУЛШОД (ф.т.) - гулдек гўзал, сулув, шоду хуррам ГЎЗАЛ (ўзб.) - зебо, сулув, чиройли
Ҳ
ҲАБИБ (а.) - суюкли дўст, қадрдон, ғамхўр. ҲАБИБА (а.) - севимли, меҳрибон, қадрли қиз. ҲАБИБУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг суюкли дўсти. ҲАЙДАР (а.) - арслон, қўрқмас, жасур, кучли, қудратли бола бўлсин. ҲАЙИТ (а.) - ҳайит байрами кунларида туғилган бола. ҲАЙИТАЛИ (а.) - ҳайит байрами кунларида дунёга келган бола Али каби зўр инсон бўлиб етишсин. ҲАЙИТГУЛ (а-ф.т) - ҳайит кунида туғилган, гулдек чиройли, зебо қиз. ҲАЙИТМУРОД (а.) - ҳайит кунида фарзандли бўлиб, орзумизга эришдик ёки ҳайит кунида туғилган бола мурод-мақсадига етсин. ҲАЛИМА (а.) - раҳмдил, шафқатли, мулойим табиатли, беозор, суюкли қиз. ҲАМДАМ (ф.т.) - содиқ дўст, ўртоқ, ака-укаларига, отасига ҳамдам, мададкор, эш бўлсин. ҲАМИД (а.) - Аллоҳ таолога ҳамду сано айтувчи. ҲАМИДА (а.) - Аллоҳга шукур қилувчи, ҳамду сано айтувчи ёки мақтовга сазовор қиз. ҲАМИДУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг мақтовига сазовор, аъло бандаси. ҲАМРО(Ҳ) (ф.т.) - ҳамдам, шерик .ҲАСАН (а.) - чиройли, аъло, гўзал. ҲАСАНАЛИ (а.) - чиройли, кўркам бола Алига ўхшаган яхши одам бўлсин. ҲАСАНХЎЖА (а-ф.т.) - хўжалар авлодига мансуб чиройли, кўркам бола. ҲОЖИ (а.) -муқаддас ҳаж зиёратида бўлган зиёратчи. ҲОЖИМУРОД (а.) - ҳожи эриштирган орзу-мурод ёки улғайиб ҳожи бўлсин, мурод-мақсадига етсин. ҲОТАМ (а.) - олийҳиммат, саховатпеша бола. ҲУЛКАР (ўзб.) - Сурайё юлдузидек ёруғ юзли, чиройли гўзал қиз ёки иқболи сурайё юлдузидек порлоқ бўлсин. ҲУМОЮН (ф.т.) - муборак, қутлуғ.
И
ИБОДАТ (а.) - тоат-ибодат қилиш, Худога сиғинувчи, Унга бўйсунувчи ёки ибодат пайтида туғилган қиз. ИБОДУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг бандалари, қуллари. ИБРОҲИМ (қад.яҳ.) - халқларнинг отаси. ИЗЗАТУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг ҳурмат-иззатли бандаси бўлсин. ИЛҲОМ (а.) - руҳий кўтаринкилик, руҳланиш, авжланиш. ИМОМ (а.) - олдинда турувчи пешво, диний раҳнамо. ИНТИЗОР (а.) - интизор бўлиб кўпдан орзиқиб кутилган қиз. ИРОДА (а.) - Худонинг иродаси билан дунёга келтан қиз. ИСКАНДАР (юн.) - қўркмас, довюрак, жасур, мардларниш сардори, бошлиш. ИСЛОМ (а.) - бўйсунувчи, итоаткор, художой. ИСМОИЛ (қад.яҳ.) - Худо эшитди; Худодан сўраб олинган бола .ИСРОИЛ (қад.яҳ.) - Аллоҳга итоат қилувчи, Аллоҳ йўлида курашчи. ИХТИЁР (а.) - ихтиёри, эрки ўзида, ҳур, озод. ИҚБОЛ (а.) - бахту саодат, ёруғ келажак, ҳаёт.
Ж
ЖАВЛОН (а.) - чаққон, чиройли, шаҳдам қадам ташловчи. ЖАЛОЛ (а.) - улуғ, буюк, кўркам. ЖАЛОЛИДДИН (а) - диннинг улуғворлиги ёки диннинг юксак намояндаси. ЖАМОЛ (а.) - чиройли, кўркам бола. ЖАМШИД (ф.т.) - буюк, қудратли. ЖАСУР (а.) - довюрак, қурқмас, жасоратли. ЖАҲОНГИР (ф.т.) - жаҳонни забт этувчи, фотиҳ. ЖУМА (а.) - жума куни туғилган бола. ЖУМАГУЛ (а.ф.) -жума куни туғилган, гулдек чиройли сулув қиз. ЖУМАҚУЛ (а.-ўзб.)- Аллоҳнинг жума куни туғилган бандаси ЖУМАНАЗАР (а.) - жума куни берилтан туҳфа. ЖЎРА (ф.т.) - дўст, ўртоқ, ҳамдам.
К
КАМОЛ (а.) - етук. КАМОЛИДДИН (а.) - диннинг камоли, ривожи ёки диннинг баркамол, етук намояндаси. КОМИЛ (а.) - етук, мукаммал. КАМОЛА (а.) - етук, баркамол қиз. КОМРОН (ф.т.) - мақсадга эришувчи, саодатманд, кудратли, омадли, толеи порлоқ. КУМУШ (ўзб.) - кумушдек бебаҳо, қимматбаҳо, қадрли, сулув қиз.
Л
ЛАЙЛИ (а.) - тун қизи, тунда туғилган қиз. ЛАТИФА (а.) - меҳрибон, мулойим қиз. ЛАТОФАТ (а.) - латофатли, покиза, шафқатли, зебо қиз. ЛОБАР (а-) - чиройли, келишган, ёкзимли, дилкаш қиз. ЛОЛА (ф.т.) - лоладек нафосатли,чиройли, кўркам, гўзал ЛУТФИЯ (а.) - мурувватли, меҳрли, сулув қиз ЛУТФУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг лутфу эҳсони, муруввати, марҳамати.
М
МАВЖУДА (а.) - яратилган, бор, барҳаёт. МАВЛУДА (а.) - хосиятли, муқаддас кунда дунёга келган қиз. МАДИНА (а.) - бу исм Арабистондаги муқаддас зиёратгоҳ шаҳар бўлган Мадина номидан олинган. МАЛИКА (а.) - малика ёки шоҳ авлодидан бўлган аёл. МАЛОҲАТ (а.) - кўркам, гўзал, малоҳатли қиз. МАСТУРА (а) - пардали, иффатли, покиза қиз. МАТЛУБА (а.) - илтижо қилиб сўраб олинган қиз. МАФТУНА (а.) - мафтун қилувчи, жозибали, дилкаш қиз. МАҲБУБА (а.) - севилган, суюкли, дилбар қиз. МАҲЛИЁ (а.) - ўзига жалб этувчи, кўнгилни ром қилувчи, сеҳрловчи, назокатли, жозибали, сулув қиз. МАҲМУД (а.) - мақталган, мақтовга лойиқ. МЕҲРИНИСО - аёлларнинг қуёши. МИРЗА (ф.т.) - саводли, ўқимишли билимдон бўлиб ўссин. МОҲИГУЛ (ф.т.) - ойдек сулув, чиройли ва тулдек гўзал қиз. МОҲИДИЛ (ф.т.) - кўнгилнинг ойи ёки кўнглимизни ойдек еритган, нурга тўлдирган сулув қиз. МОҲИНУР (ф.т-а.) - ой нуридек покиза, сулув қиз. МОҲИРА (а.) - маҳоратли, пишиқ қиз. МУАЗЗАМ (а.) - азим, улуғ, буюк. МУАТТАР (а.) - хушбўй хид таратувчи. МУБОРАК (а.) - қутлуғ, саодатли. МУЗАФФАР (а.) - зафар қозонувчи, ғалабага эришувчи, голиб. МУНАВВАР (а.) - нурли, ёруғ. МУНИРА (а.) - нур сочувчи, юзидан нур таралувчи, нурли, зебо қиз. МУНИС (а.) - дўст, ҳамдам. МУРОД (а.) ? улғайиб мурод-мақсадига етсин ёки орзу, муродга эриштирган бола. МУСАЛЛАМ (а.)- бўйсунувчи, итоаткор. МУСУЛМОН (а.) - Ислом динига эътиқод қилувчи, иймонли, художой. МУХТОР (а.) - танланган, сайланган, эркин, озод. МУШАРРАФ (а.) - шарафланган, шарафли, ҳурмат-эҳтиромга эришган. МУЯССАР (а.) - Аллоҳ етказган, муяссар қилған фарзанд. МУҚАДДАМ (а.) - биринчи фарзанд. МУҚАДДАС (а.) - қутлуғ, табаррук, муқаддас, азиз. МУҲАММАД (а.) - мақталадиган, мақтовга, олқишга лойиқ, сазовор. МУҲАРРАМ (а-) - мухарррам ойида дунёга келган бола. МУҲТАРАМ (а.) -энг ҳурматли, эъзозли.
Н
НАВРЎЗ (фт.) - янги кун, янги кунда - Наврўз куни туғилган бола. НАЖМИДДИН (а.) - диннинг юлдузи, диннинг иқболи. НАЗАР (а.) - Аллоҳ назар қилган, Аллоҳнинг назари тушган бола. НАЗИРА (а.) - авлиёлар, эшонларга назир қилинган, бағишланган қиз. НАЗИФА (а.) - покиза. НАЗОКАТ (а.) - нозиклик, нозик табиатли, нозанин сулув қиз. НАЗРУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳга назр қилнган, бағишланган бола. НАМОЗ (ф.т.) - намоз вақтида туғилган бола. НАРГИЗ (а.) - наргисдек нафосатли, нозик, гўзал қиз. НАРИМОН (а-ф.т.) - жасур, қўрқмас, куч-қудратли. НАСИБА (а.) -ризқи бутун, насибали қиз бўлсин. НАСИМ (а.) - тонг пайти эсган шабададек юмшоқ кўнгилли, мулойим табиатли, ёқимли бола. НАСИМА (а.) - тонг шамолидек ёқимли, ҳузурбахш, мулойим табиатли, юмшоқ кўнгил, покиза, нафосатли НАСРИДДИН (а.) - диннинг ёрдами, кўмаги. НЕЪМАТ (а.) - ризқи бутун, насибаси тўкис бўлсин. НЕЪМАТУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг саховати, марҳамати, Аллоҳнинг неъмати. НИГИНА (ф.т.) - узук, қимматбаҳо узуқдек бебаҳо, азиз, гўзал қиз. НИГОРА (ф.т.) - чиройли юзли, зебо, тенгсиз ҳусн соҳибаси. НИЗОМ (а.) - тартиб-интизомли,одоб-ахлоқли бола бўлсин. НИЗОМИДДИН (а.) - диний илмларни, тартиб-қоидаларни мукаммал билувчи, дин ривожига ҳисса қўшувчи. НИЛУФАР (ҳинд.) - нилуфардек нафосатли, нозик ва зебо қиз. НИШОН (ф.т.) - бола туғилганда унинг баданида бирон хил белги бўлса ёки отасидан нишона бўлсин деган маънода ушбу исм кўйилади. НОДИР (а.) - ноёб, қимматбаҳо, қадрли бола. НОДИРА (а.) - тенгсиз, бебаҳо, беназир, беқиёс гўзаллик соҳибаси. НОРБОЙ (ф.т-ўзб.) қизил холли бола улғайиб бой-бадавлат бўлсин. НОРМУРОД (ф.т-а.) - қизил холли бола орзу муродларимизга эриштирди ёки қизил холли бола соғ-омон улғайиб истагига, муродига етсин. НОРМУҲАММАД (ф.т.-а.) - қизил холли болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар. НОРМЎМИН (ф.т-а.) - қизил холли бола, аклли, доно, мўмин-қобил бўлсин .НОРОЙ (ф.т-ўзб.) - қизил хол билан туғилган, ойдек зебо, кўркам қиз. НОРТОЖИ (ф.т.) - қизил холли бола. НОРХОЛ (ф.т.) - баданида қизил хол билан туғилган қиз. НОРҚОБИЛ (ф.т-а.) қизил хол билан туғилган бола, улғайиб қобил бўлсин. НОСИР (а.) - ёрдам берувчи, ғолиб. НУРББК (а-ўзб.) - беклар авлодига мансуб бўлган толеи нурли, иқболи порлоқ бола. НЎРЖАМОЛ (а.) -нур юзли, чиройли, гўзал қиз. НУРИДДИН (а.) - диннинг нури, зиёси, машъали. НУРУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг нури, зиёси, ёғдуси. НУСРАТ (а.) - ёрдам берувчи, кўмак берувчи, голиб. НУСРАТУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг кўмаги, муруввати.
О
ОБИД (а.) - Аллохга сиғинувчи, Унга ибодат қилувчи. ОБИДА (а.) - Аллохга ибодат қилувчи, тақводор қиз. ОБОД (ф.т.) - ҳаёти обод, серфайз, насибаси бутун бўлсин. ОДИЛ (а.) - адолатли, ҳақгўй. ОДИНА (ф.т.) - хосиятли бўлган, муборак кун ҳисоблашан жума кунида туғилган бола. ОЗОД (ф.т.) - озод, ҳур, эркин. ОЗОДА (ф.т.) - ҳур, эркин, покиза қиз. ОЗОДБЕК (ф.т-ўзб.) - беклар авлодига мансуб бўлган ҳур, эркин, саодатманд бола. ОЙГУЛ (ўзб-ф.т.) - ойдек чиройли, сулув, гулдек чиройли қиз. ОЙДИН (ўзб.) - ойдин, ёруғ кечада туғилган қиз ёки хаёти нурли, иқболи порлоқ, чароғон бўлсин. ОЙЖАМОЛ (ўзб-а.) - ойдек гўзал ҳусн соҳибаси, ой юзли зебо қиз. ОЙНИСА (ўзб-а.) - аёлларнинг ойдек сулуви, зебоси. ОЙША (а.) - барҳаёт яшовчи. ОЛИМ (а.) - илм сохиби. ОЛИМА (а.) - илмли, билимдон қиз. ОЛИЯ (а.) - олий, улуғ, юксак мартабали. ОЛЛОЁР (а-ф.т.) - Аллоҳ ёр, мададкор бўлсин, хамиша ҳамдам, ҳамроҳ бўлсин, қўллаб ўз паноҳида асрасин. ОМОН (а.) - ўсиб, улғайиб соғ-омон бўлсин. ОМОНУЛЛОҲ (а.) -Аллоҳнинг ўзи хар қандай хавф-хатар ва офатларддн омон сақлайдиган бола. ОРЗИГУЛ (ф.т.) - орзу қилиб эртпилган гулдек сулув, дилрабо қиз. ОРЗУ (ф.х.) - ота-онасини орзусига эриштирган, мақсадига етказған ёки орзиқиб кутилган бола. ОРИФ (а.) - маърифатли, билимли, ақлли, Аллоҳни таниган художўй, тақводор. ОРТИҚ (ўзб.) - баданида бирор ортиқча аъзо билан туғилган бола. ОТАБЕК (ўзб.) - бекларнинг бошлиғи, сардори. ОҚИЛ (а.) - ақлли, доно, зукко.ОҚИЛА (а.) - ақлли, зукко, доно қиз.
П
ПАНЖИ (ф.т.) - одатда оиладаги бешинчи болага ушбу ном қўйилади. Панж-беш маъносини англатади. ПАРДА (ф.т.) - парда билан туғилган бола. ПЎЛАТ (ф.т.) - пўлатдан кучли, иродали, мустаҳкам бўлиб улғайсин.
Қ
ҚАЛДИРҒОЧ (ўзб.) - қалдирғочнинг қанотидек нозик, ингичка қошли, сулув, гўзал қиз.ҚАМБАР (а.) - тўрғай. ҚАҲРАМОН (ф.т.) - довюрак, жасур, қудратли, кўрқмас. ҚИЛИЧ (ўзб.) - киндиги қилич билан кесилган бола ёки қиличдай кескир, ўткир, мустаҳкам бўлсин.ҚУДРАТ (а.) - кучли, қудратли. ҚУДРАТУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг қудрати билан дунёга келган бола ёки Аллоҳнинг қудратли, кучли бандаси бўлсин. ҚУНДУЗ (ўзб.) - қундуздек чиройли, зебо қиз. ҚУНДУЗОЙ (ўзб.) - қундуздек гўзал, ойдек сулув, зебо қиз .ҚУРБОН (а.) - Қурбон ойида туғилган бола. ҚУРБОНАЛИ (а.) - Қурбон ойида дунёга келган бола Алидек куч-қудрат, акл-заковатли бўлсин. ҚУРБОННАЗАР (а.) - Қурбон ойида туғилган, Худонинг назари тушган бола. ҚУРБОНОЙ (а.-ўзб.) - Қурбон ойида туғилган ойдек гўзал, сулув қиз. ҚУТБИДДИН (а.) - диннинг асоси, таянчи. ҚУТЛИ (ўзб.) - бахтли, саодатманд, иқболи порлоқ. ҚУТЛИБЕКА (ўзб.) - бахтли,саодатли, иқболи порлоқ олийнасаб қиз. ҚЎЛДОШ (ўзб.) - кўмакчи, дўст, ҳамдам. ҚЎЧҚОР (ўзб.) - мояги, эркаклик тухуми катта бўлиб туғилган ёки пешонаси дўнг ёхуд қўчқордек кучли бола. ҚЎШОҚ (ўзб.) - баданида қўшимча аъзо билан туғилган бола.
Р
РАВШАН (ф.т.) - нурли, ёруғ, чароғон ёки иқболи порлоқ бола бўлсин. РАЖАБ (а.) - Ражаб ойида, яъни ҳижрий йилнинг еттинчи ойида туғилган бола. РАМАЗОН (а.) - қутлуғ, муборак ой ҳисобланмиш қамарий йилнинг 9 ойида туғилган бола. РАМЗИДДИН (а.) - диннинг рамзи, тимсоли. РАСУЛ (а.) -Аллоҳнинг элчиси. РАЪНО (а.) - раъногуддек сулув, чиройли, пурлатофат қиз. РАҲМАТ (а.) - меҳрибон, раҳмдил, шафқатли. РАҲМАТУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг раҳмати, муруввати, марҳамати билан дунёга келтан бола. РИЗО (а.) - розилик. РОБИЯ (а.) - оиладаги тўртинчи фарзанд. РОЗИЯ (а.) - розилик, мамнунлик, шукроналик бахш этган, суюкли, ёқимтой, дилкаш қиз. РОҲАТ (а.) тинч-омон, роҳатда, ҳузур-ҳаловатда яшасин. РУСЛАН (ф.т.) - арслон, қўрқмас, жасур, қудратли, довюрак. РУСТАМ (паҳл.) - куч-қудратли, ботир, енгилмас, довюрак жасур, матонатли. РУХШОНА (ф.т.) - чиройли, гўзал юзли, кўркам, сулув РЎЗИ (ф.т.) - ризқи бутун, насибали, бахт-саодатли бўлсин. РЎЗИМУРОД (ф.т-а.) - ризқ-насибали бола улғайиб мурод-мақсадига етсин. РЎЗИМУҲАММАД (ф-т-а.) - ризқли, насибали болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар. РУЗИХОЛ (ф.т.) - ризқли, насибали, хол билан туғилган қиз,
С
САДОҚАТ (а.) - содиқ, садоқатли, вафодор. САДРИДДИН (а.) - диннинг баланд мартабали, юқори мавқега эга раҳнамоси, диннинг улуғ намояндаси. САИД (а.) - бахт саодатли. САИДА (а.) - омадли, бахтли, саодатли. САИДОЛИМ (а.) - саодатли илм соҳиби, олим инсон. САЙИД (а.) - эга, бошлиқ, раҳнамо, аслзода, олийнасаб. САЙИДА (а.) - олийнасаб сайидлар авлодига мансуб қиз. САЙИДБЕК (а.) - аёлзода, олийнасаб беклар авлодидан бўлган бола. САЙИДМУРОД (а.) - олий насаб, аслзода, сайидлар авлодига мансуб бола. Улғайиб мурод-мақсадига етсин. САЙФИДДИН (а.) - диннинг қиличи. САЙФУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг қиличи. САЛИМ (а.) - соғлом, соғу саломат. САЛОМАТ (а.) - омон-эсонлик, соғу саломатлик. САМАНДАР (а.) - ўт ичида яшовчи, ўтдан пайдо бўладиган жонзот, ўлмас, мустаҳкам иродали. САНАМ (а.) - мажусийлар илоҳи, маъбудаси; зебо, суюкли қиз. САОДАТ (а.) - бахтли, саодатли, иқболи порлоқ қиз. САРВАР (а.) - йўлбошчи, раҳнамо. САРВИНОЗ (ф.т.) - қадди-қомати тикка ўсувчи, сарв дарахтидек келишган ва нозик қиз. САРДОР (ф.т.) - раҳнамо, етакчи, йўлбошчи, бошлиқ. САФАР (а.) - Сафар ойида ёки сафар вақтида дунёга келган бола. САФАРАЛИ (а.) - Сафар ойида ёки сафар пайтида туғилган бола Алидек куч-қудрат, ақл-заковат эгаси бўлсин. САФАРГУЛ (а-ф.т.) - Сафар ойида ёки сафар пайтида дунёга келган гулдек кўркам, зебо қиз. САЪДУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳ ато этган бахт-саодат ёки Аллоҳнинг иқболи порлоқ, бахту саодатли бавдаси. СЕВАР (ўзб.) - севимли, ёқимли фарзанд. СИРОЖ (а.).- машъал. СИРОЖИДДИН (а.) - диннинг нури, машъали. СОАТ (а.) - хосиятли, бахтли соатда туғилган бола. СОБИР (а.) -;чидамли, сабру тоқатли, иродаси мустаҳкам бола. СОБИТ (а.) - мустаҳкам, чидамли, келишган, чиройли бола. СОДИҚ (а.) - садоқатли, вафодор. СОЖИДА (а.) - сажда қилувчи, Аллоҳга сиғинувчи мусулмон қиз. СОЛИҲ (а.) - покиза, пок, солиҳ амаллар қилувчи. СОҲИБ (а.) - хўжайин, эга, дўст, ҳамдам. СУЛТОН (а.) - подшоҳ, ҳукмдор, юксак мартаба, обрў-эътибор эгаси бўлсин. СУЛТОНАЛИ (а.) - юксак обрў-эътибор, мартаба эгаси бўлсин еки ушбу бола Алидек куч-қудрат, юксак ақлу заковат эгаси бўлсин. СУЛТОНМУРОД (а.) - юксак мавқели, мартабалар, обрў-эътибор соҳиби бўлиб етишсин, орзу-муродига эришсин. СУЛТОНОЙ (а-ўзб.) - олий мартаба, мавқели, обрў, эътибор соҳибаси бўлган ойдек гўзал, зебо қиз. СУРАЙЁ (а.) - юзи Сурайё юлдузидек нурли, ёруғ, гўзал қиз, иқболи Сурайё юлдузидек порлоқ бўлсин.
Т
ТАБАССУМ (а.) - ҳаёти шодликка, қувончга тўлиқ бўлсин ёки кулиб, жилмайиб турувчи, чеҳрасидан табассум аримайдиган қиз. ТАЛЪАТ (а.) - юз кўриниши чиройли, гўзал бола. ТЕМИР (ўзб.) - темирдек мустаҳкам иродали бўлсин. ТЕША (ўзб.) - тешадек ўткир, кескир бўлсин, мустаҳкам бўлсин ёки киндиш теша билан кесилган бола. ТИЛОВМУРОД (ўзб-а.) - тилаб олинган, Худодан сўраб олинган бола улғайиб мурод-мақсадига етсин. ТОЖИДДИН (ф.т-а.) - диннинг тожи, диннинг юксак билимдони, улуғ намояндаси. ТОЖИМУРОД (ф.т-а.) - хол билан туғилган бола улғайиб мурод-мақсадига етсин ёки холли бола орзу-муродимизга эриштирди. ТОЖИНИСО (ф.т-а.) - аёлларнинг тожи, улуғи, эътиборга сазовори ва энг гўзали. ТОЛИБ (а.) - талаб қилувчи, илм изловчи. ТОШМУРОД (ўзб-а.) - тошдек маҳкам, мустаҳқам иродали бола улғайиб мурод-мақсадига етсин. ТОШПЎЛАТ (ўзб-ф.т) - тош ва пўлатдек мустаҳкам бола, узоқ умр кўрсин. ТОҲИР (а.) - покиза, бегуноҳ. ТУРСУН (ўзб.) - нобуд бўлмасин, соғу саломат ўссин, омон қолсин, яшаб кетсин. ТУРҒУН (ўзб.) - туриб қолсин, нобуд бўлмасин, умри узоқ бўлсин. ТЎЛҚИН (ўзб.) - яйраб, шоду хуррам бўлиб, завқу шавққа тўлиб юрсин. ТЎРА (ўзб.) - юқори мартаба, мавқе эгаси, аслзода.
У
УБАЙДУЛЛОҲ (а.)- Аллохнинг кичик қули. УЛДОНА (ўзб-ф.т.) - ушбу доно, зукко, ақлли, фаҳм-фаросатли қиздан кейинги фарзанд ўғил бўлсин. УЛУҒБЕК (ўзб.) - улуғ, куч-қудратлн, ҳукмдор ёки бекларнинг улуғ, буюк сардори, бошлиғи. УМАР (а.) - мангу барҳаёт яшовчи. УМИД (ф.т.) - умид билан кутилган ёки яшаб кетишига умид қилинган бола. УМИДА (ф.т.) - орзу-умид билан кутилган ёки яшаб кетишига умид қилинган қиз УМИДУЛЛОҲ (ф.т.-а.) - Аллоҳ етказган орзу-умид. УСМОН (а.) - синиқчи, даволовчи, табиб. УЧҚУН (Узб.) - ҳаёти ёруғ, нурли, толеи порлоқ бўясин.
В
ВАФО (а.) - вафоли, садоқатли, содиқ. ВОСИЛ (а.) - висолга етишган.
Х
ХАЙРИДДИН (а.) - диннинг хайру саховати ёки хайру саховатпеша, ҳимматли дин намояндаси. ХАЙРУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг хайру саховати, муруввати, Аллоҳнинг туҳфаси. ХАЛИЛ (а.) - севимли, азиз дўст. ХОЛБЕК (ф.т-ўзб.) - беклар авлодидан бўлган холли бола. ХОЛБЕКА (ф.т-ўзб.) - беклар авлодидан бўлтан холли қиз. ХОЛБИБИ (ф.т-ўзб.) - юқори мавқега эга, баланд мартабали холли қиз. ХОЛБОЙ (ф.т-ўзб.) - хол билан тушлган бола вояга етиб, улғайиб давлатманд, бой бўлснн.ХОЛДОР (ф.т.) - хол билан туғилган холли бола. ХОЛМИРЗА (ф-т.) - холли бола, билимдон, доно, ўқимишли,саводхон бўлиб етишсин. ХОЛМУРОД (ф.т-а.) - холли бўлиб туғилган бола, ўсиб орзу-муродига етишсин. ХОЛМУҲАММАД (ф.т-а.) - холли бўлиб туғилган болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар. ХОЛМЎМИН (ф.т-а.) - холли бўшб туғилган бола мўмин-қобил бўлсин. ХОЛТОЖИ (ф.т.) - баданида холи ва тожи мавжуд бўлган бола. ХОНДАМИР (ўзб-ф.т.) - бу исм, олимларнинг таъкидлашича, аслида, ъхованд амир’ бўлиб, унинг маъноси Худо амр этувчи ҳукмдордир ёки Худонинг назари тушган, Худонинг йўлидан тўғри юрувчи, Унинг олқишига сазовор бўлган ҳукмрон. ХОНЗОДА (ўзб-ф.т.) - хон ёки асилзодалар авлодидан бўлган қиз. ХОСИЯТ (а,) - яхши хислат ва фазилатлар сохибаси бўлсин ёки омадли ёки хосиятли кунда туғилган фарзанд. ХУДОЙБЕРДИ (ф.т-ўзб.) - Худо берди, Аллоҳ ато этди. Аллоҳнинг марҳамати, туҳфаси бўлган бола. ХУДОЙНАЗАР (ф.т-а.) - Худонинг назари тушган бола. ХУМОР (а.) - кўпдан интиқлик билан орзиқиб кутилган бола. ХУРРАМ (ф.т.) - шод, бахтиёр, хурсанд, бахтли бўлсин ёки қувончли кунда туғилган бола. ХУРСАНД (ф.т.) - шоду хуррам, бахтиёр бўлиб юрсин ёки қувончли кунда туғилган бола. ХУРШИД (ф.т.) ? қуёш бениҳоят чиройли, хушсурат ёки иқболи қуёшдек порлоқ бўлсин. ХУРШИДА (ф.т.) - қуёшдек ҳусну жамол соҳибаси бўлган гўзал, сулув, латофатли киз ёки иқболи қуёшдек порлоқ бўлсин.
Й
ЯЙРА (ўзб.) - яйраб-яшнаб ўссин, ҳаёти қувончга тўлиқ бўлсин. ЯШАР (ўзб.) - яшаб кетсин. ЕТИМ (а.) - якка, ягона, танҳо, ёлғиз. ЁДГОР (ф.т.) - агар бола дунёга келгандан кейин отаси ёки онаси оламдан ўтиб қолса, унга марҳумдан эсдалик, ёдгорлик бўлсин деб ушбу исм берилади. ЁРҚИНОЙ (Узб.) - келажаги ёруғ, нурли ва ойдек гўзал қиз. ЁҚУБ (қад.яҳ.) - изидан борувчи, сабр-тоқатли, довюрак, жасур. ЁҚУТ (қад.яҳ-а.) - ранги қизил бўлган қимматбаҳо ноёб тош. ЮЛДУЗ (ўзб.) - юлдуздек ёруғ юзли, чиройли, гўзал қиз. ЮНУС (қад.яҳ.) - каптар.ЮСУФ (қад.яҳ.) - ортган, кўпайган ҳусн маъносида. ЙЎЛДОШ (ўзб.-ф.т.) - ҳамроҳ.
З
ЗАЙНАБ (а.) - келишган, хушқомат, сулув қиз. ЗАЙНИДДИН (а.) - дининг безаги, чиройи, кўрки. ЗАРИНА (ф.т.) - зарли, чиройли қиз. ЗАРИФ (а.) - беғубор, покиза, нозик таъб, ўткир ақл соҳиби. ЗАРИФА (а.) - иффатли, покиза, нозик таъб, фаҳм-фаросатли қиз. ЗАФАР (а.) - толиб, саодатманд. ЗЕБИНИСО (ф.т.-а.) - аёлларнинг зеби, гўзал, зебоси. ЗЕБО (ф.т.) - гўзал, сулув, чиройли қиз. ЗИЁ (а.) - нурли, толеи порлоқ бола. ЗИЙНАТ (а.) - зийнатли, безанган, ораста, кўркам қиз. ЗОЙИР (а.) - зиёратчи. ЗОКИР (а.) - Аллоҳни зикр қилувчи, ёдга олувчи. ЗУБАЙДА (а.) - аёлларнинг танлаб олингани, энг яхшиси. ЗУЛФИЯ (ф.т.) - жингалак сочли, сулув қиз. ЗУЛХУМОР (а.) - интиқ бўлиб кўпдан кутилган қиз. ЗУМРАД (ф.т.) - зумраддек қимматли, чиройли, зебо қиз. ЗУҲРО (а.) - Зуҳро юлдузидек нурли, чиройли, сулув ва иқболи порлоқ қиз.
Ў
ЎКТАМ (ўзб.) - кучли, қудратли, довюрак, жасур, виқорли. ЎЛМАС (ўзб.) - ўлмасин, умри узоқ бўлсин. ЎЛМАСОЙ (ўзб.) - ўлмасин, яшаб кетсин, умри узоқ бўлсин деб умид, ният қилинган ойдек гўзал, зебо қиз. ЎРАЛ (ўзб.) ? туғилганда киндигига ўралиб тушган ёки жингалак сочли бола. ЎРОҚ (ўзб.) - ўроқдек ўткир, кескир бўлсин ёки киндиги ўроқ билан кесилган бола. ЎТКИР (ўзб.) - ўткнр, ўткир ақлу заковат соҳиби, доно бола бўлсин. ЎТКИРБЕК (ўзб.) - беклар авлодига мансуб бўлган ўткир ақлу заковат соҳиби, билимли, доно бола. ЎҒИЛОЙ (ўзб.) - шу ойдек гўзал қиздан кейинги туғилажак фарзанд ўғил бўлсин. ЎРИЛШОД (ўзб-ф.т.) - ушбу қувноқ, бахтиёр, шодон қиздан кейин туғиладиган бола ўғил бўлсин.
Ғ
ҒАЙРАТ (а.) - серҳаракат, шижоатли, толмас, ғайратли бола бўлсин. ҒИЁС (а.) - кўмак, ердам, мадад. ҒИЁСИДДИН (а.) - диннинг мадади, кўмаги, ёрдами. ҒОЛИБ (а.) - зафар қозонувчи, енгилмас, юлиб. ҒУЛОМ (а.) - ёш хизматкор қул.
Ш
ШАБНАМ (ф.т.) - шудрингдек беғубор, покиза қиз. ШАВКАТ (а.) - шон-шуҳрат, куч-қудратли бола бўлсин. ШАМСИДТСИН (а.) - диннинг қуёши. ШАМСИЯ (а.) - қуёшдек порловчи чароғон қиз, чиройли қиз. ШАМСУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг нури, ёғдуси ёки Аллоҳнинг қуёвдек порлоқ чеҳрали, чиройли бандаси. ШАРБАТ (а.) - ёқимли, ширин, суюкли қиз. ШАРИФ (а.) - шарафли, муқаддас, азиз. ШАРИФА (а.) - азиз, қадрли, шарафли қиз. ШАФИҚА (а.) - шафқатли, меҳру мурувватли, оқибатли қиз. ШАҲБОЗ (ф.т.) - лочин, чакқон, шиддаткор, шижоатли, довюрак, қудратли бўлсин. ШАҲИНА (ф.т.) - довюрак, мард, жасур, қўрқмас қиз. ШАҲЛО (а.) - катта, қора кўзли, гўзал қиз. ШАҲНОЗ (ф.т.) - шоҳлар, асилзодалар авлодига мансуб нозли, нозик ва зебо, гўзал қиз. ШАҲОБИДДИН (а.) - диннинг ёрқин, нурли юлдузи. ШАҲОДАТ (а.) - гувоҳлик берувчи. ШЕРАЛИ (ф.т-а.) - шердек довюрак, қўрқмас, жасур, Алидек куч-қудрат, ақл-идрок эгаси бўлсин. ШЕРБОЙ (ф.т-ўзб.). - шердек довюрак, жасур, баҳодир бола улғайиб бой-бадавлат бўлсин. ШЕРЗОД (ф.т.) - шернинг боласи; шердек довюрак, қўрқмас ботирлар авлодидан бўлган бола. ШЕРМУРОД (ф.т-а.) - шердек қўрқмас, жасур, довюрак бола мурод-мақсадига етсин. ШЕРМУҲАММАД (ф.т-а.) - шердек довюрак, жасур, баҳодир болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар. ШЕРХОН (ф.т.-ўзб.) - хон, аслзодалар авлодига мансуб, шердек довюрак, жасур, баҳодир бола ёки шерларнинг шери, ҳукмдори, яъни шердек довюрак баҳодирларнинг сардори. ШЕРҚОБИЛ (ф.т-а.) - шердек довюрак, жасур, баҳодир бола доно, ақлли, қобил бўлиб ўссин. ШЕРҚУЛ (ф.т-ўзб.) - Аллоҳнинг шердек жасур, довюрак бандаси. ШИРИН (ф.т.) - ёқимли, азиз, суюкли, ширин бола. ШОБЕРДИ (ф.т-ўзб.) - Аллоҳнинг марҳамати билан дунёга келган бола улғайиб улуғ мартабалар соҳиби бўлсин. ШОДИ (ф.т.) - шодлик, қувонч, бахтиёрлик. ШОДИБЕК (ф.т-ўзб.) - беклар авлодидан бўлган шоду хуррам, қувноқ, бахтиёр бола. ШОДИГУЛ (ф.т.) - шоду хандон, бахтиёр, қувноқ ва гулдек зебо қиз. ШОДИЁР (ф.т.) - шоду хуррамлик, қувонч, бахтиёрлик ҳамиша ҳамроҳи бўлсин ёки бизга шодликни ёр этган ёхуд қувончли кунда туғилган бола. ШОДИМУРОД (ф.т-а.) - шод, хуррам, бахтиёр бола улғайиб мурод-мақсадига етсин ёки шоду-хуррамлик, қувонч-бахтиёрлик келтирган бола муродимизга етказди. ШОДИМУҲАММДД (ф.т-а.) - шоду хуррам бахтиёр болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар. ШОДИЯ (ф.т.) - шод, хуррам, қувноқ, бахтиёр ёки қувончли кунда турилган киз. ШОДМОН (ф.т.) - шод, бахтиёр, қувноқ ёки ҳаёти шодликка тўлиқ бўлсин ехуд қувончли, шодмон кунда туғилган бола. ШОИР (а.) - шоир, сўзга чечан, ҳозиржавоб, ширинсўз, нотиқ бўлсин. ШОИРА (а.) - шоира бўлсин, сўзга чечан, ширинсухан, нотиқа қиз бўлсин. ШОЙИСТА (ф.т.) - ҳурмат-эҳтиромга лойиқ, эъзоз-эътиборга муносиб қиз. ШОКИР (а.) - шукур қилувчи, Аллоҳга шукур қилувчи бола бўлсин ёки бизга фарзанд бергани учун Аллоҳга шукр. ШОҲИДА (а.) - сулув, гўзал, зебо қиз. ШОҲИМАРДОН (ф.т.) - мард, баҳодирлар шоҳи. ШОҲРУҲ (ф.т.) - юзида шоҳлик аломатлари зоҳир бўлган келишган, зебо бола. ШОҲСАНАМ (ф.т-а.) - гўзаллар, сулувлар шоҳи, зеболиқда беназир, беқиёс қиз. ШУКУР (а.) - қаноат, сабру тоқат қилувчи, рози, миннатдор. ШУКРУЛЛОҲ (а.) - бизга фарзанд ато қилганлиги учун Аллоҳга беҳад ҳамду санолар, шукроналар бўлсин. ШУҲРАТ (а.) - довруғ, обрў, шон, ифтихор.
Ч
ЧАРОС (ўзб.) - кўзлари чаросдек фусункор, жозибаля, чиройли қиз ёки қоп-қора кўзлари катта қиз. ЧОРИ (ф.т.) - оиладаги тўртинчи ўғил.
ҚИСҚАРТМАЛАР: (с.а.в.) - Соллаллоҳу алайҳи васаллам а. - арабча мўғ. - мўғилча паҳл. - паҳлавийча ўзб. - ўзбекча ҳинд. - ҳиндча ф.т. - форс-тожик юн. - юнонча яҳ. - яҳудийча қад. яҳ. - қадимий яҳудийча
Қўшимча маълумот учун: Исм.уз - Ўзбек исмларининг маъноси