Боғча ёши

Ўзини аллақачон "Дада" деб ҳисоблай бошлаган кичкинтойлар

Ўғил фарзанди бор оилаларда оёқ остидаги бир олам машиначалар, уй ичидаги футбол ўйинлари, қисмларга ажратиб ташланган пултлар ва ечиб олинган болтлар одатий ҳолдир. Бу ерда шовқин, йиртилган иштонлар ва урилган тиззаларга тез-тез дуч келиш мумкин.

Болажонлар кичкина ёшлигидан ота-оналарининг ҳаракатларига тақлид қила бошлайди. Она бола учун энг биринчи ва энг яқин инсон бўлишига қарамасдан, табиат ўз қонунларини ўтказиб, ўғил болалар оталарига интила бошлайди ва уларга тақлид қилишни хуш кўради. Икки ёшли қизалоқ кўзларини сузиб, ширин нозланса, ўғил болачалар автомобиллар тагини кўздан кечириб, отасининг иш қуролларини қўлдан қўймайди.

Ушбу қизиқарли суратларда дадасига ўхшашга ҳаракат қилаётган кичкинагина ҳақиқий эркакларни кўришингиз мумкин.

soqol olish

kolyaska

mashina

usta

g‘ildirak

shtanga

gulllar

supurish

sozlash

Мақолани тайёрлашда интернет манбаларидан фойдаланилди.